Нобель мукофотига сазовор бўлган турк олими Азиз Санжар Турк Давлатлари Ташкилоти (ТДТ) томонидан берилган Алишер Навоий мукофотига лойиқ деб топилди.
Профессор доктор Санжар мукофот топширилганидан сўнг берган баёнотида: “Менга фақат Чиғатой адабиётининг эмас, балки бутун турк дунёсининг энг қадрли шоири Алишер Навоий мукофотини муносиб кўрган Турк Давлатлари Ташкилотидан миннатдорман. Ҳаётимдаги биринчи устуворлигим илм-фан, иккинчиси эса Турк Давлатларидир”, деди.
Бу теран сўзлари билан Санжар ҳам илм-фанга, ҳам турк дунёсига бўлган садоқатини яна бир бор таъкидлади.