O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шоир Шамшод Абдулла вафот этди

Шоир Шамшод Абдулла вафот этди
1,060 views
25 October 2024 - 22:16

Шамшод Абдуллаев ижоди ҳақида Ҳамид Исмоиловнинг “Ҳошия” китобидан олинган

***

Ғазал структураси дедик, унинг универсаллиги ҳақида гапирдик, бунинг учун Навойию Фузулийлар ишлатмаган ажнабий (лотинми, юнонми, рус) сўзлардан фойдаландик. Бир нарса ҳақида гап юритмоқчиман. Бошқа тилда (асосан рус тилида) ижод қилаётган ўзбек шоирларими, бошқа санъат арбоблари ҳақида. Бу китобнинг бошқа ерида ҳам улар ҳақида айтган эдим – Шамшод Абдуллаев, Рустам Ҳамдамов, Шавкат Абдусаломов ва бошқалар ҳақида. Уларнинг онгига ҳам худди шу ғазал структураси ва унинг универсаллиги сингиб кетгани ҳақида.

Буларнинг ҳар бири ўз соҳасида рус ҳамкасбларидан ҳам ошиб тушган новаторлар шуҳратига эгадир, бироқ ўзбек нуқтаи назаридан қаралганда, буларнинг асарларида ўта анъанавий унсуру усулларни кузатиш мумкин. Келинг, булардан ёшроғи – Шамшод Абдуллаевдан бошлайлик. Даста-даста танқидий асарларда уни “Ўртаер денгизи эстетикаси билан боғлиқ” “Фарғона мактаби” асосчиси сифатида талқин этишади. Чиндан ҳам Шамшод ўзининг шеъру эсселарида кўпинча итальянми, ё француз шоирлари, ёзувчиларини, лекин кўпроқ киночиларини тилга олади ва уларни яхши билади. Айтишимиз керакки, айни шу хусусият – Шамшод асарларининг битта мунтазам унсуридир.

Худди шу нуқта – мунтазамлик, ғазалнинг ҳам асосий хусусияти эмасми. Хўш, бошқа унсурлар ҳам Шамшод шеърларида ва эсселарида шу қадар мунтазамлик билан учрармикан? Ҳа, дейлик, Фарғона ёбонларидан бир маҳаллий манзара: ёш муллами, гилам парчасими, мозор деворими, атлас кийган навжувонларми…

Яна қандай унсурлар? Лузумсизлик. Аслида буни катта ҳарфлар билан ёзишим керак эди: ЛУЗУМСИЗЛИК, яъни Мутлақ Лузумсизлик. Яна? Шоирнинг бу лузумсизликда белузум ашёю манзаралар орасида белузум дайдиган нигоҳи… Яна борми? Кўпгина ҳолларда, айниқса эсселарда “анъанавий” ёзиш услублари устидан мийиғида кулган бир-икки жумла… Мана, Шамшоддан тўғри келган бир шеър:

 

ДАВНО, НЕДАВНО

Многое меняется – здесь, там, всюду.
Рука Висконти, благословляющая свой
последний фильм; ладонь и крест, Бог мой, сколько света и слякоти,
когда
мы выходили из кинозала, и запах смолы напирал вместо весны,
как будто меня уменьшили и вымарали в черное, которое
хочется жевать; мимо зеленой стены – женщина
так нежно смотрела на малыша,
словно гладила его на расстоянии; в какой-то момент
голос запоздалой вороны пронесся над крышей кинотеатра, как
цитата из Корана – особенно темная строка,
в которой говорится о чем-то белом: пустота, молоко. За углом
тянулся минуту похоронный люд,
и не было слез над мартовской грязью,
лишь полы пиджаков и платки у старух тряслись на ветру,
будто плакали. Вдобавок летучие песчинки хлестали воздух, и от этого
важный погребальный ритм казался более неуместным и даже незаметным…
Но все решила
эта скорбная медлительность; что-то ушло
из груди подростков, и они убежали
от страха смерти к другому страху – к ней,
в ее стародевичью комнату, и мы обнялись втроем,
вцепились в комок, точно от боли, в отчаянии. В тот миг
мы боялись ее губ так же сильно, как их
отсутствия; порочно-голой рукой
она открыла впервые нам трюк – обоим сразу.
Светло-синие цветы
на подоконнике молчали холодным укором – их
тишина сквозь прохладную свежесть струилась в меня
почему-то как песни монахинь-урсулинок, которых я слушал когда-то
у знакомого меломана. И ты не выдержал их отстраненной враждебности,
в ярости ты сорвал самый крупный цветок
в наказание за его спесивую зримость. И тотчас
раздался долгий-долгий невыносимый женский плач,
разбилась вдребезги сладостная напряженность:
кара?

Шамшод асарларининг танқидчилари яна бир хусусият ҳақида яна бир ажнабий сўзни кўп ишлатишади: “медитатив” дейишади улар. Агар ўзимизнинг “ялпоқ” тилга ўгирсак, улар паст-юқори бу сўз билан “зикр” хусусиятини ифодалашгандек. Зикрнинг шеъру, мусиқаю ғазалда тадқиқ этган мутахассисларнинг фикрича у қандай ҳосил бўлади – мунтазам унсурлар айни йўлда кўп бор қайтарилаверади ва сўнгги сафар булардан бири ўзгаради-қўяди.

Ана ўшанда аллаланган инсон онги “лоп” этиб, “катарсис” ё жозибага етишади.

Зукко ўқувчи сезган бўлса керак – ахир буларнинг бари анъанавий классик ғазалнинг унсурлари-ку! Бир тарафдан мажнунваш, саёқ ошиқ – муаллифнинг ўзи. У кимга ва нимага ошиқ? Албатта ёрга, ё ЁРГА. Шамшод асарларида бу ЁР – бояги Мутлақ Лузумсизлик, олдида кучанган тил ҳам зое ЛУЗУМСИЗЛИК. Шоирнинг ва ушбу таниб бўлмас, тил тўрига тутиб бўлмас лузумсиз Борлиқнинг орасида – одатдагидек – енгиб бўлмас Ҳажр, Фироқ, Айролиқ. Анави бачканалар ўзларининг эски-туски араваларида «етдим» деб юришибди, Шамшод уларга Навойи нигоҳи билан қарагандек: «Кимса бормуким анга кўрганда кулгу келмади” дейди… Узоқдан етган сабоми, билимли фаранги табибми бу ҳолатга ёрдам берармикан: буларнинг отлари ғариб – Хандке, Фосколо, Висконти, Клейст…

Ғазал кетидан ғазал, ғазал олдидан ғазал…

Ажнабий тилдаги бу ғазалларнинг яна бир хусусиятини тилга олай, Фузулийдек тилни зичлаштириш. Фузулий буни изофа кетидан изофа силсилалари ёрдамида қилар экан, Шамшод тилни истиора устига истора қалаштириб зичлайди.

Мана, бир пайтлар ундан қилинган бир парча таржима:

“Нью Йорк тахайюлга ҳозир бўлмаган шаҳардир. У улкан музлаган нишон. Бунда неки мавжуд экан, карахт бир қотқинликка чулғанган ва хатто унинг мижжа қоққан соялари ҳам мени жунбушга келтирмайди. Бундан на қуёшга, на ошкора яқинликка йўл очиқ. Неки бор экан бунда ¬ ташқари боқади, чор атроф фойда ғимири ¬ унинг кўзига адабиёт шубҳали лойқаю ҳалақит бўлиб чапланади. Йўловчилар ичи тугул -¬ ён¬верига қарамайди. Уфқлар ¬ қайдасиз? Буларнинг боққани ¬ ҳеч! Кўзлари ¬ нураган фарқсизлик.

Буларнинг ёнида хатто масофа ҳовурини ҳам сезмайсан киши. Атрофингдаги ғимир¬ғимир абадий йўқотиш шаклини эслатади. Шаҳарнинг у бурчагидан бу бурчагига юриб чиқсанг¬да ¬ нотаниш бегоналарнинг мумсимон кўзларида акс ҳам топмайсан. Ҳиссиёт асл бўлган бирон бир осудалик ва ё хотиржамликни топиш эса абадан амри маҳол…

Атлантика соҳилларида кўнглимда уйғонган энг кучли туйғу ¬ менинг тушларим – ¬ Фарғона ёбонлари, велосипед учган қирмасоч йигитчалар, қабристон устида оҳиста қанот қоққан гард… Кўз ўнгимда эса ¬ ирқу миллатларнинг мижозлари учун ерда яратилган фирдавс… Ҳеч бўлган, ҳолиқ куннинг ҳар бири учун мусаффо бўлган бирор кимса йўқ… Сен кимсан, мен ҳеч кимман, сен¬чи ¬ мен ҳам ҳеч кимман. Демак биз бир жуфтмиз…

Нью Йоркда борлиқ ¬ похол тўла арава янглиғ: ундан ҳар ким бир қулоч сомон суғургудек. Танлар гавжумлиги, гавдалар гавжумлиги. Буларнинг биронтаси бирон бир нарсага холис боқмайди. Биронтаси ўз имтиёзлари: амаллаш, мақсадга етиш, эгаллашдан воз кеча олмас. Шундан саволларим фақат бўш кўчалару, Бруклиннинг инсонсимон биноларига шивирлар: қалбсиз дунёнинг қалби бўлмиш тирик сиртлон қани?..

Ажойиб тил! Афсуски, янги ўзбек адабиётида камдан-кам учрайдиган услуб! Бу ерда Фитратнинг “Ўзбек тили ҳақида” мақоласида айтгандек: “Бунлари ўз биликларини туркча ёзсалар эди, букун турк улусининг ҳоли эҳтимолки бошқа турли бўлар эди».

Рустам Ҳамдамовнинг ҳам мунтазам чизган расмларини шу йўлда таҳлил этиш мумкин: гўзал аёл (одатда ё тож, ё шляпа кийган), шишадаги Қрим шароблари, узум ғужумлари, қуёшу соя… Бу ҳам ғазалнинг ўзгинаси эмасми?

Hamid Ismailov