O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шоир Рауф Парфи ортидан турган шоира

Шоир Рауф Парфи ортидан турган шоира
15,742 views
27 March 2023 - 17:04

Мактабда ўқиганимда сентябрдан то декабр бошигача пахта терардик. Пахта даласидаги жохил колхозчи бир ўқувчи болани “оз тердинг”¸ “пахта орасига кесак қўшдинг” деб дўппослади. Бола йиғлади. Отиз четида кўрак ситиб ўтирган қари кампир буни кўриб бир ривоят айтди. Бир золим киши бир ғарибнин юзига урибди. Шунда у ғариб “вой орқам” деб йиғлабди. Шунда золим сўрабди “Мен сенинг юзиннга урдим¸ нега орқам деб йиғлайсан?” Ғариб жавоб берибди “Орқамда мени ҳимоя қиладиган қариндош яқинларим бўлганида менга қўл кўтара олмасдинг. Шунга ўкиниб йиғладим” Ҳатто ўғри мулозим ҳам “крыша”си бўлмаса хўрланади. Шоир Рауф Парфининг ҳам ортида турган яқинлар бор. Шулар боис унинг номи кун тартибига чиқади. Шулар боис Рауф Парфини унутишга бўлган интилиш самара бермайди. Шоир Рауф Парфи ортидан турганлардан бири шоира Гўзал Бегим.

Rassom Tuz