2013 йил 6 апрель куни Тошкент вақти билан соати 11-00да Ўзбекистон Ички Ишлар Вазирлигининг ходими деб таништирган, Баҳтиёр Султонов ўзининг қўл телефони орқали, (+998-90) 975-70-31 менга телефон қилди.
“Мустақил мардикорлар Касаба Уюшмаси ташкилоти” томонидан 5 апрель бизнинг таклифнома хар бир Вазирликларга расман топширилган, шулар қаторида ИИВга ҳам берилган.
Унинг сўзига қараганда, “Ушбу таклифномага кўра, Сизлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарори борлиги, бу қарор Ўзбекистонда ҳавфсизликни муҳофаза қилиш мақсадида чиқарилган. Сизлар томонингиздан ўтказишни режаллаштираётган, “пресс конференсия”сини ўтказиш учун, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тегишли рухсатномасини олганмисизлар?” деб сўроққа тутди.
Унинг бу саволидан сўнг, суҳбатимиз қизигандан қизиди. Бу сухбат давомида мен ИИВ ходимига тушунтириб айтдимки, тўртта Вазиликдан вакиллар қатнашиши кутулмоқда, бу пресс-конференцияда. Мен у кишини яна бир бора пресс-конференцияга таклиф килдим ва унга агарда хукумат ҳавфсизликни муҳофаза қилиш мақсадида қарор чиқарилган экан “мархамат бизнинг ҳафсизлигимизни ҳимоя қилинглар!” деб мурожаат килдим.
Сухбатимиз сўнгида, у мендан “қонунга амал қилишингизни талаб қиламан!” деб менга дўқ пуписа қилди. Мен у кишига қайси ҳукумат ташкилотлари ёки, шахсан призедент қонунларга амал қилганки, улар халқдан бирон бир қонунга амал қилишликларини талаб қилса?..” деб жавоб бердим.
Телефондаги сухбатдан ИИВ ҳодими назаримда бизларга босим ўтказиш мақсадида менга, “ҳали санлар билан кўраман” деб телефон гўшагини қўйиб қўйди…
Ўз оиласини боқиш мақсадида иш излаб хар юртларда мардикорлик қилаётган, бу катта ишсизлар армиясини қонуний ҳимоя қилишни истамай, “Мустақил мардикорлар Касаба Уюшмаси ташкилоти”нинг ташкил қилинишига бор кучлари билан ҳукумат томонидан тўсқинлик қилинишини сабаби, хозирдаги ҳукумат Ўзбекистонда ўн миллионлаб ишсизлар мавжудлигини тан олмаслик, улар ўзларининг мана шундай хатти-ҳаракатлари билан ўз мақсадларини исботламоқдалар.
Абдилло Тожибой ўғли
“Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси