O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Абдулла Тожибой ўғли мактуби

Абдулла Тожибой ўғли мактуби
159 views
26 December 2013 - 18:13

ЎХҲ сайти таҳририяти Тошкентдан ўзини Абдулла Тожибой ўғли деб таништирувчи шахсдан мактуб олди.
Мактуб муаллифи ЎХҲ га қарши махфий фаолиятда бўлган кимса эканлигини ва у Ҳаракат фаолларидан икки нафарини одам савдосида айлбанишига эришган “шоввозлардан” эканлигини қайта эслатишга ҳожат бўлмаса керак.
“Эрк” демократик партиясининг Тошкентдаги Бош котиби Отаназар Ориповдан 2500 доллар пулни олиб, уни қайтиб бериш ўрнига, ЎХҲ фаолларига қарши кампания бошлаб юборган бу инсон (агар уни инсон номи билан аташ мумкин бўлса) ҳақида илгари ҳам мақола эълон қилган эдик.
Хуллас, Абдулла Тожибой ўғлининг иддаосига кўра, у пулни олган, аммо нима учун қайтиб бериши керак эмиш.
Марҳамат, мактубни ва саҳифамизда эълон қилинган мақолани ўқинг (http://uzerk.org/archives/22879).
Куласизми, йиғлайсизми – бу энди сизга ҳавола.

Солих ким ўзи?

Мен бирон бир партияга аъзо бўлиб ҳукумат билан сиёсий майдонда курашиш мақсадим бор эди.
Кўплаб “ЭРК” демократик партияси аъзолари билан яъни, болаликдан таниган Анвар ака Тўрахўжаев, Бахтиёр Исабеков, Отаназар Арипов, Дилором ва яна бошқаларни таниганлигим сабаб шу партияга 2012 йили аъзо бўлдим.
Хеч кимга сир эмас ва буни хеч ким инкор этаолмайди, чунки мен шу партияга киришим билан унда жонланиш пайдо бўлди, партия аъзолари олдин уч тўрт бўлиб чойҳонада ўтириб олиб гап сотишдан нарига ўтмас
эдилар.
Партияда фаъол, партия аъзоси бўлиб фаъоллик кўрсатиб партияни кучайтира бошладим, шу билан бирга партияни Ўзбекистон ичида маблағини ташкил этиш ғоясини Отаназар ака Арипов билан келишиб, ўзимни бизнисимни равожлантириб соф фойдадан 50% фойизини партия бюджетига бериш маслахатини бердим.
Отаназар ака Ариповга маъқул тушди ва мен у кишига тилхат бериб бизнес абороти учун пул олдим.
Мен берган ғоялардан бири мардикорларни Касаба уюшмасини ташкил қилинишини ( Мен партия аъзоси эканман мардикорлар мени тарафдорим, улар партияга аъзо бўлмасаларда партия тарафдори бўлиши режалаштирилган эди) райис Солиҳ ҳам қўллаб аъзоларни сонини ва телефон рақамларини беришликни буюрди ва мен юбордим.
Нима бўлди билмадим ( Балким Ўзбекистон ичидаги бирон бир киши мени унга ёмон кўрсатиб қўйдими ё уни узими) мардикорлар билан ишлашдан хафсаласи пир бўлиб, у менга улардан фойда йўқ уларни иши битса бўлди, шунинг учун Сиз уч киши яъни Фахриддин Тиллаев ёшлар билан, Н.Джианиязов партияга фуқароларни аъзоликка қабул қилишини, мен эса мардикорлар билан шуғулланишимизни айтди ва бизлар уч кишини, уч ёққа бўлиб юборди ( Бу кимга фойда? Кимга зарар?).
Бир куни Тиллаев ва Джуманиязов орқали Абдуллохдан техника ва мен берган пулни олинглар. У мени техникам ва пулимга, менга эмас, менга қарши ишлаётибди деган нохақ важлар билан уларни мени уйимга юборибди.
Мен, Отаназар Арипов билан келишиб, унга тилхат ёзиб, ундан пулни олганман. Қолаверса мен партияни Ўзбекистон ичида тарафдорлари ва уни кучайишини таъминлаш вақтида ҳукумат томонидан уч маротаба, энг кам иш хақининг 100%(10.000.000.) дан, жаримага солинганман.
Менга пенсиямдан 50% ушланишию, менга солинган жарима Солих жанобларини қизиқтирмайди, мен Отаназар акадан олган пул хатто жаримани қопламайдиган пулини ундиришга Солих жаноблари Тиллаев ва Джуманиязовларни гиж-гижлаб харакат қилаётир.
Мени диктаторлик тузуми томонидан қилинган босим ва таъзиқлари, газу, чироғимни узгани , болаларимдан ажратгани, иқтисодий ва социаль блакада қилгани ва жарималарни солган бир томону, Солих эса бу ҳолдан фойдаланиб, мени яшашим учун хозирда ягона бўлиб турган финансимдан маҳрум қилмоқчи.
Менимча Солих мени ичкарида текшириб куришликни Джуманиязовга буюрган, мен хукумат ташкилотларига ишламаслигимни билиб манн бунингдек тухмат ва босимларни утказишга харакат килмокда-деб биламан.

Мирсоатов Абдуллох Тожибой ўғли.
Пресс-центр: “ Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
26.12. 2013 й Тошкент, Ўзбекистон.