Яман диктатори давлошни баҳона қилиб бу ўлкадан чиқиб аввал Уммонга ундан кейин Америка йўл олди
“Яман” ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, кеча Уммонга борган Яман диктатори Абдуллоҳ Солиҳ бу ўлка пойтахти Масқад шаҳрида қисқа вақт қолишидан кейин, бугун Америкага йўл олди.
Мазкур хабарга кўра, Яман диктатори кеча ўз ўлкасини тарк этишидан олдин, ҳукумат юргизгани давомида йўл қуйган хатолари учун ватандошларидан кечиришларини сўрaган.
Яманнинг расмий ахборот агентлиги Солиҳ ўз хайрлашишида, ” мен даволаниш учун Америкага бораман ва халқнинг умумий конгресининг раиси сифатида қайтиб келаман, деб айтганидан хабар берди. Солиҳ шунингдек сўзлаган нутқида, халқдан, 32 йил давомида йўл қуйган хатолари ва камчиликлари учун уни кечиришларини сўраган.
Яман диктаторини Америкага қочиб кетгани билан бир вақтда, кеча бу мамлакатнинг ўн минглаб фуқаролари, Санъо шаҳрида, намоишлар ўтказиб, Яман диктаторини муҳокама ва ўлим жазога маҳкум этилишини талаб этдилар.