O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Абдураҳим Пўлатов: “АҚШда 20 боланинг ўлдирилиши нормал ҳолдир”

Абдураҳим Пўлатов: “АҚШда 20 боланинг ўлдирилиши нормал ҳолдир”
156 views
16 December 2012 - 13:51

Инсон болалари ичида шундайлари бўладики, буларнинг фақат ташқи кўринишлари инсонларга ўхшайди. Ўзлари эса аслида ёмонлик ва фисқу фасодда шайтон малайлари ва бундай қабиҳликларда шайтонни ҳам орқада қолдириб кетадилар. Афсуски шундай малъунлар (лаънатланганлар) ўзбек миллатининг ичида ҳам оз бўлса-да бор. Шулардан бири Абдураҳим Пўлатовдир (Пўлатов, мабодо бировни ёқтирмай қолгудай бўлса, дарров “Ҳаромий”га чиқараверганидан, танишлари орасида “Абдрайим Ҳаромий” дея танилган қари шайтондир). Пўлатовга кўра, АҚШдаги бундан икки кун олдин отиб ўлдирилган 20 болакайнинг қатлиоми “нормал” воқеа эмиш. Чунки дунё ўзи шундаймиш, АҚШдан бундай воқеалар оддий ҳол эмиш, эрта энди бу воқеани ҳамма унутиб юборар эмиш, инсонлар бундай воқеаларга кўникишлари керак эмиш… (http://www.harakat.net/el_news.php?id=12915)

Абдураим Пўлатов эски коммунист ва ҳозирда ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши бутун шайтоний кучи билан курашиб келаётган қари бадбахтдир. Аммо унинг АҚШдаги болаларнинг ўлимига нисбатан “бунга кўникиш керак” деган фикрлари бу малъунда инсонийликдан ҳеч вақо қолмаганини кўрсатади. Ҳеч қурмаса, ҳалок бўлган норасидаларнинг ҳурмати учун жим туриши мумкин эди. Аммо у келажакда Ўзбекистонда ҳам шундай, инсонларнинг қатлиом қилиниб, кейин жамият бунга кўриниб кетадиган тузум қурилишини орзу қилади. Мана шунинг учун ҳам ҳамюртларимизнинг бу қари шайтонни яхши таниб олишлари, унга ва унга эргашган тўрт-беш ҳамтовоқларининг зарарларидан эҳтиёт бўлишлари зарур.

Фурқатбек