O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Абсурдизм

Абсурдизм
372 views
24 May 2021 - 10:31

“Ҳеч” асари ҳақидаги ушбу тақриз Телеграмм канали орқали жўнатилган. Тақризга муносабат билдирган Мурод Карим шундай ёзади: “Ўқувчининг шахсий фикри бўлади ва у ўзига нисбатан самимий бўлса, фикри ўсиб бораверади, табиий.
Шу маънода ҳам бу мақолани улашгим келди, раҳмат. Айниқса, фотога ишланган коллаж ёқти.”
***

АБСУРДИЗМ

Ҳечлик.
Асар бошдан оёқ ўзни тушуниш ва тушуна олмасликка бағишланади.

Фикрлаш бу уруш, шундай урушки охирида барибир енгиласиз. Сиз унинг ортидан юравераман деб ўйлайсиз ва аслида у сизни бутун ҳаётингиз давомида тинимсиз таъқиб этиб келади.
Ўйлаш инсонга Худо томонидан берилган тортиқ сифатида гавдалантирилади, асарда. Гўёки инсон онгидан симчалар – томирлар бир-бирига уланган уёқ буёқдан айлантирилган ва оддийгина юрак тарафга қарата тортиб қўйилган. Бу жараён яратувчи томонидан қанчалик осонлик билан адо этилган бўлса, инсоният учун шу даражада азобли кечади. Ҳа, ўйлай олиш – фикрлаш бу азоб.

Асардаги Д.Н (Денгиз Наимов) образи ҳам худди шу нарсадан азият чекади. У ўйлай олмаслик ҳақида ўйлайди, фикрлашдан қутулмоқчи бўла туриб шу иш ҳақида Фикрлайди.
Ҳечлик ҳақида фикрлаётганини сезиб қолсагина (гўё шу орқали фикрлашдан бир лаҳза қутулгандек) хурсанд бўлади. Ҳеч нарса у учун умид вазифасини ўтайди.
Асарнинг иккинчи қисми анча оғирроқ. Воқеалар Қримда кечади. Қора денгиз бўйида.

Д.Н га аслида тинчлик бермаётган нарса унинг болалиги эканлигини аниқ англаб етасиз, асарнинг бу қисмида. Момосининг ўлимидан кейин унда Ҳечга эга бўлиш нияти ниш ура бошлайди ва бу бора бора Фикрлашдан қутулиш ундайди, унга йўғрилади. Ўз тақдирмомоси таъқибида бўлган образ жуда яхши тасвирланган.

П/с: Гўё мавжудлик кинога кўчди жамиятимизда, шунинг учун ёзиш қийинлашиб бораётгандек. Демак, шундай мавжудлик ярата олиш керакки, уни кинога кўчириб бўла олмасин. “Ҳеч” худди шундай мавжудлиги мавҳум асарлардан бири.

@bookaholic_blog (telegramm kanali)