O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

АВВАЛО “АЛЛОҲНИНГ ИНОЯТИ “КЕЙИН “БМТНИНГ ҲИМОЯСИДА” БЎЛГАНЛИГИМ УЧУН ҲАМ ТИРИКМАН….

АВВАЛО “АЛЛОҲНИНГ ИНОЯТИ “КЕЙИН “БМТНИНГ ҲИМОЯСИДА” БЎЛГАНЛИГИМ УЧУН ҲАМ ТИРИКМАН….
612 views
21 January 2022 - 0:20

Журналист: Орамизда аёл боши билан атрофидаги одамлар дардида аянчли тақдирни ортига ортмоқлаб юрган аёллар бор.
Ана шундай қисмат соҳибаларидан бири Малохат опа Эшонқулова.
Яқиндагина интернет тармоқларида “Эшонқулова талончилик ҳужумига учради” деган мазмундаги хабарга кўзим тушиб қолди.
Халқимизда “Буғдой нонинг бўлмаса ҳам, бўғдой сўзинг бўлсин” деган ҳикмат бор.
Опадан ҳол сўраб қўйишга қарор қилдим.
Шаҳина: Тузукмисиз, Малоҳат опа? Талончиларга учраганингиз ҳақида ўқиб қолдим, безарармисиз?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекда бир гап бўларди: “Камбағални урма, сўкма, ёқасини йирт” дейишармиди? (кулади)… Агарда молиявий зарар кўрганимни инобатга олмайдиган бўлсак, чидаса бўлади…
Мен фақат бир нарсага урғу беришни истаган бўлардим. Бу ҳодисот шунчаки кўчадаги йўлтўсар, безориларнинг тунаши эмас эди. Бу режа асосида олдиндан пухта ўйлаб уюштирилган талончилик эди. Бунга аминман. Талончилар оддий одамлар эмас. Украинанинг кичик чиновниклари… Кимлигини ҳам биламан. Ички сезги бўлади-ку… Аммо исбот қилолмайман. Аммо ким, нима мақсадда уюштирганини аниқ биламан. У чиновникка биргина менинг мобил телефоним керак эди. Ноқонуний гапирган гапларини ёзиб олгандим. Ва яна қочқинлар масаласи билан, коррупция билан , талон-тарожликларга оид далиллар ҳам бор эди. Бу кучлар ўша далилларни йўқ қилиш мақсадида талончилик уюштиришди. Бироқ улар содда экан. Бир нарсани, мен қўлимдаги далилларни ўзим ҳамиша кўтариб юрадиган мобил телефонимда сақламайман. Тўғри. Мобил телефоним нодир эди мен учун. Чунки монтаж аппаратим шу телефоним эди… Ана энди, далилларга келсак, мен уларни битта эмас, уч-тўртта филешкаларга кўчириб, ишончли одамларга, тайинли жойларга қўйиб қўйганман….
Хуллас, мен 3 кун олдин ўша чинорвникчалардан бирига “Бу телефоним мендан қиммат туради. Бу телефонимда қанчалар қимматли маълумотларим бор” дегандим… Мени нотўғри тушунишибди. Мен “Қимматли” деганимда Ютубга монтаж қилишим ва ютуб томонидан молиялашларини назарда тутгандим… Улар эса “Барча далиллари шу телефонида экан” дея шошиб қолиб уч кун ичида талончилик уюштиришди….
Менинг феълим ҳам жуда ёмон. Ўша чиновникнинг олдига бордим ва дедим:
“Бу телефон менинг молиявий қон томирим эди, шу сабабли бу телефоним ўзимдан қиммат туради, ичида жуда кўп маълумотлари бор дегандим… “Талончи”лар нотўғри тушунишибди. Далилларни йўқ қилиш учун телефонимни тунашибди. Йўқ. Улар мендан мана буни ўғирлашлари керак эди. Улар адашишди” дедим-да кичиккина филешкани кўрсатдим., “Буни қўлга киритишлари учун мени ўлдиришлари керак бўлади. Акс ҳолда мендан топишлари қийин. Талончилик бўлган куни бу хонамда қолганди” деб чиқиб кетдим…
Нима дейишади, “Сут билан кирган жон билан чиқади” дейишадими? Мен нафақат журналист. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячи ҳамман. Бу ерда қочқинлар билан боғлиқ аянчли ҳолатларга, фожияли тақдирларга гувоҳ бўлдим. Бунингдек кўргуликларга кўз юмиб кетолмасдим, бефарқ қараб тура олмасдим….
Тасаввур қилинг, ўзга мусофир юртдасан. Ўзинг Ўзбекистоннинг диктатор президенти билан ҳар қандай дипломатик алоқаларга чек қўйинг деган талаб билан турли юқори идоралар эшиги тагида юрибсан…. Ва яна камига ўзинг ҳеч кимсан. Шунчаки ўз ватанига сиғдиришмаган қочқин. Тақдиринг Украина Миграциясининг қўлида…. Сен бўлсанг ана шу Ҳукуматдан шу давлат Миграция раҳбарининг истеъфосини сўраб норозилик намойиши ўтказсанг… Бу ердагилар тасаввурларига ҳам сиғдира олишмаяпти буни…. Ҳозирча оқибати талончилик билан тугади…
Омон бўлсак, воқеалар ривожини давомидан кўраверамиз…
Шаҳина: Хайратдаман ростдан хам.
Хайратланмасликнинг хам иложи юқ аслида..
Бу хавфли савдо… ҳаётингиз хавфда…
Малоҳат Эшонқулова: Мен бир нарсага. Яратганнинг тақдирига ишонаман. Унинг измисиз бандасига тикон ҳам кирмайди…. Яхшиликка умид қиламиз… Хатарни ҳар қадамимда ҳис қилиб тураман… талончиликдан сўнг Украинанинг тегишли ташкилотларига ҳаётим хатарда эканлиги ва мени ўз ҳимоясига олишларини сўраб ариза ёзишга мажбур бўлдим…

Мен УВКБ ООНниннг ҳимоясидаман. Мабодо ООН ҳимоясида бўлмаганимда эди, омон қолмаган бўлардим. Мен билган ҳақиқат шу…
Минг афсус билан таъкидлашим керак, кечаги президентлик сайлови Каримов давридаги сайловлардан деярли фарқ қилмади. Президентлик сайловининг сифатини мухолифат иштирокисиз ўтганлигидан билиш мумкин ва буни Халқаро жамият ҳам эътироф этди…. Сайлов ҳам ўзгармади, халқимизнинг ҳаёти ҳам….
Бу фожиаларнинг сабабчиси аҳолининг ўзида деб биламан. Тўғри, қўрқитиш машинаси ишлаб турибди. бироқ энг муҳими инсон ўзидаги қўрқувни енга билиши керак… Мен Ўзбекистонда эркин, фаравон, коррупциядан ҳоли демократик бир давлат барбо этилишини истайман. Шу учун курашдим ва бундан кейин ҳам имконим борича курашаман…. Қачонки Ўзбекистонда ҳақиқий маънода демократик давлат барпо этилсагина, ҳукумат тепасига демократ раҳбар келсагина халқимизнинг елкасига офтоб тегади, ўшандагина бизга ҳам Ватанга қайтиш имконияти туғилади… Токи имкониятим бор экан халқимиз кўксидаги ички қўрқувни енгишида кўмаклашишдан, нафақат ўз тақдирига, ўзгалар тақдирига ҳам бефарқ бўлмаслик борасида чақириқлар билан чиқишдан чарчамайман, тўхтамайман…
Шаҳина: Сиз халқимизни ўйлайсиз. Буни эшитиш ёқимли. Бироқ Эшонқулованинг ўзи ҳам ёт юртларда ёлғиз, сармоясиз…. Сизнинг тақдирингиздан ким ташвишланади?
Малоҳат Эшонқулова: Ёлғизнинг ёри Яратган дейишади….. Мен бандасидан эмас, Эгамдан сўрайман паноҳни…. Ўзимни Худонинг паноҳига топширганман…
Шаҳина: Ниятингизга етинг. Оллоҳга омонатсиз. Суҳбат учун раҳмат.

Shaxrina Abdurazzoq
Манба: Facebook