O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Авваллари президент трассасидан ҳайдалган тошкентликлар энди шу трассага ҳайдаб чиқарилмоқдалар

Авваллари президент трассасидан ҳайдалган тошкентликлар энди шу трассага ҳайдаб чиқарилмоқдалар
179 views
02 September 2016 - 23:38

unnamed (2)Бугун, 2016 йил 2 сентбярь куни, кечқурун соат таҳминан 19.30-20.00 ларда участка милиционерлари ва маҳҳалла қўмиталари раҳбарлари президент трассаси деб аталувчи йўл юзида (Дўрмон Йўли, Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Нукус ва Бобур кўчаларида) жойлашган уйларда яшовчи аҳолидан 3 сентбярь куни эрталаб соат 06.00да трассага чиқиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиб қўйишни талаб қилишмоқда, — дея хабар беришди Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)нинг республика ҳукуматидаги манбалари.

Уларнинг айтишича, Ислом Каримовнинг тобути юкланган автокортеж Дўрмон қароргоҳидан Тошкент аэропортигача айнан шу йўлдан олиб ўтилади. “Президентимизни нақадар қаттиқ севишимизни ва унинг вафот этганидан чуқур қайғуда эканлигимизни бутун жаҳонга кўрсатиб қўйишимиз керак!” – дейишмоқда участка милиционерлари ва маҳаллақўмлар”, — дея хабар беришмоқда Тошкентдаги манбалар.

“Участковойлар ва маҳаллақўмлар ҳақиқий комедияни ижро этишмоқда: ахир, авваллари, яъни ушбу трассадан тирик Ислом Каримов ўтганида, ҳудди шу участковой ва маҳаллақўмлар одамларни трассадан уйларига ҳайдашган. Энди эса, яъни трассадан ўлик Ислом Каримов олиб ўтилаётганда, ҳудди шу участковой ва маҳаллақўмлар одамларни уйларидан трассага ҳайдаб чиқишмоқда. Икки ҳар хил ҳолатни бирлаштириб турувчи ягона умумийлик шунда-ки, аввал ҳам, ҳозир ҳам трассадан бўш автокортеж олиб ўтилган ва ўтилади. Ахир, президентнинг жасади Тошкентдан Самарқандга бугун, 2 сентябрь, куни эрталаб олиб кетиб бўлинган”, — дея кулишмоқда ЎХҲ манбалари.

Ислом Каримов ўлими ва дафни юзасидан Ўзбекистон ҳукумати амалга ошираётган ёлғончилик ва трагикомедия ишлар давом этмоқда…

ЎХҲ ахборот бўлими