АВВАЛ ОЧ КЎЗИМИЗ ТЎЙСИН, КЕЙИН “МУХОЛИФАТ” ҲАҚИДА ГАПИРАСИЗ
Президент мухолифат мавзусини очиб Ўзбекистон бошқарув элитасинининг пайтавасига қурт тушириб қўйди. Навбатдаги қовунни софистика фанлари доктори, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тушириб қўйди: “Мен ҳам президент каби мухолифатга қарши эмасман, бироқ бунинг учун шароит яратиш керак”.
Хўш, жаноб вазир қанақанги шароитларни назарда тутди? Афтидан фақат битта: биз, номенклатурадаги қон сўрувчилар партияси халқ қонини сўриб, ҳали тўйганимиз йўқ. Аввал тўйиб олишимизга вақт беринг, иложи борича сўриб олиш мумкин бўлган ҳамма қонни сўриб олайлий, халқ бойликларини офшордаги ҳисоб рақамларимизга ўтказиб олайлик, у ерда ҳашаматли виллалар қуриб, яхталардан сотиб олайлик. Ана ўшандан кейин биз мухолифатга рухсат бериш-бермаслик масаласи ҳақида ўйлаб кўрамиз. Ҳозирча эса вақилламай, асабимизни бузмай туришларинг..
PS. Айтгадек, мухолифат партияларининг даври ҳали етиб келмаган деган гаплари билан Комилов ва унинг улфатлари сайловда иштирок этган партияларнинг бирортаси ҳам мухолифат бўлишга ярамаслигини очиқдан-очиқ тан олиб қўйди. Хўш, унда улар қанақа партия экан? Буни жавоби оддий: улар мамлакатда ҳозирча ягона бўлган қонхўрлар партиясига хизмат кўрсатувчи ходимлар партиясидан бошқа нарса эмас.
Алишер Илҳомов



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?