Ҳеч бир соҳа таълим соҳасидек бир миллатнинг, бир давлатнинг келажаги ва тараққиётини белгилашда муҳим рол ўйнай олмайди.
Таълим бир миллат, бир давлатнинг барча мавжуд соҳаларини ривожланишини белгиловчи ягона асосий соҳа ҳисобланади.
Сифатли таълим инсонларнинг нафақат илм-фанда етакчи бўлиши балки сиёсий ва ижтимоий соҳаларда ҳам етук бўлишини таъминлайди.
Сифатли таълим инсонларни маддоҳликдан танқидий фикрлашга, монотон пропогандадан плюрализмга, автократиядан демократияга олиб чиқишини таъминлайди.
Автократик тизимлар қўлидаги таълим ривожланмайди, ривожлансада ундай таълим фақат иқтисодий ва матереалистик манфаатларга, зўравонликка ҳизмат қилади, инсон ҳуқуқлари, тенглик ва ижтимоий-сиёсий қадриятларни рад этади. Материалистик ўлчовлар инсон ҳуқуқлари ва инсоний қадриятлардан устун бўлади.
Буни илм-фан ва иқтисод тараққий этган Хитой мисолида кўришимиз мумкин.
Жорий автократик режимга таълим соҳасини ишониб бўлмайди.
Ўзбекистонда келгуси беш йилда таълим соҳасини оёққа қўйиш учун ягона йўл бу соҳани коррупцион таълим вазирлиги тизимидан олиб жамоат бошқарувига топшириш билангина бўлиши мумкин.
Бунда, таълим соҳаси зиёлилар, арбоблар, ёшидан қатъий назар креатив ва замонавий таълим лойихаларини таклиф ва жорий этиш қобилиятига эга ҳар қандай кўнгилли жамаот бирлашмасига бирлашиш орқали, кенгашга аъзо бўлиши билан бўлади. Бирлашма фаолияти шаффоф бўлади, бюджетдан ажратиладиган маблағ ЯИМ нисбатан белгиланган миқдори сақланиб қолади.
Бошланғич, ўрта, ўрта-маҳсус, юқори таълим тизимлари босқичма-босқич бирлашма бошқарувига ўтказилади.
Ҳар бир таълим тизимини ўтиши бир йиллардан ошиб кетмаслиги керак бўлади.
Бундай таълим тизимида харажатлар жамоат бирлашмасининг мингларча кенгаш аъзолари томонидан ўрганилган, келишилган ҳолда шаффоф бўлади.
Бирлашма фаолиятининг барча босқичлари ва натижадорлиги ҳақида жамоатчилик ва парламентга ҳисобот берилади.
Ушбу ва бошқа таклифлар бўйича зиёлилар, фаоллар маслахат кенгаши билан ҳукуматга мурожаат билан чиқишни кечиктирмаслик керак деб ҳисоблайман.
Muhammad Matjon
Манба: Facebook