Путин даврида 1917 йилги ҳодисаларга ўхшаш инқироз яқинлашмоқда, деб ҳисоблайди Ходорковский.
Собиқ нефть магнати Михаил Ходорковский Россиянинг иқтисодий инқирози 1917 йилги инқилобга ўхшаш воқеаларни келтириб чиқариши мумкин, дея таъкидлади. Бу ҳақда Bloomberg журналистлари Борис Корби ва Халия Павлива хабар берди.
“Путин мамлакатни кўпчилик кутганидан кўра тезроқ таназзулга олиб келади деб қўрқаман”, – дейди Ходорковский америкалик телемуҳбир Чарли Роузга берган интервьюсида. Россия 1917 йилги воқеаларнинг такрор гувоҳи бўлиши мумкин – қандайдир бир одам мамлакатни иқтисодий инқирозга етаклайди, қолганлар эса унга эргашиб кетаверишади”
“Мафкурага эмас, алоҳида шахсларга асосланган бунга ўхшаш барча авторитар режимлар – мутлақо беқарор ҳисобланади. Ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш мақсадида бундай авторитар лидерлар ўз атрофини ёқиб кул қилишади. Путин ҳам ҳудди шундай қилмоқда”, – дейди Ходорковский.
Ходорковскийнинг фикрича Россиянинг ривожланиши учун Оврўпа билан чуқур интеграция қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади.
Унинг сўзларига кўра Путин 2018 йилга режалаштирилган сайловларда ҳам қайта сайланиши мумкин.
“Уни ғалабага эриштирувчи усуллар эса воқеалар ривожига боғлиқ. Путин бу ғалабани қисман ҳалоллик билан қозониши ҳам мумкин, зеро ҳозирда у илгари сураётган миллий шовинизм мамлакат бўйлаб оммалашиб бормоқда”, – дея таъкидлайди Ходорковский.
ЎХҲ ахборот бўлими