O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Адолат учун бир қадам ташлайлик

Адолат учун бир қадам ташлайлик
26 views
10 June 2013 - 14:11

Зулм ва адолат ҳамиша бири бири ила курашиб келадиган ходисалардир.  Хамиша зулм бўлган ва ҳамиша адолат бўлган,  хамиша кураш бўлажак.  Хеч қачон абадий адолат бўлмайди ва шу ўринда зулм ҳам абадий бўлмайди. 

1177473896_0890.250x200Адалат истаб одамлар бир қадам ташламас экан зулм хамиша пешқадамдир азизлар!  Хамиша ҳар иш илк қадамдан,  илк журъатдан бошланажак,  биз учун қадам маъноси бу адолат маъносидир.

Адолат учун бир қадам ташлаш энди амалиётларда акс этиши лозим.  Ўз хақ хуқуқларимизни талаб этиш ёки ҳимоя этиш баробарида энди аста-аста хар ҳил намойиш ва чиқишларни кўпайтириш лозим.

Кичик-кичик намойишлар хукумат учун хафвли эмас ва улар тезда бартараф этилади,  айнан мана шундай иш бизни тажриба ва қадам ташлашга ўргатади.

Ёш чақалоқ ҳам оёққа туриши учун олдин эмаклашни ўрганади аммо унинг ривожланиши давомида оёқда қандай туришини кўрамиз.  Бизнинг фаолиятимиз ҳам шундай бўлишига қисман қиёсласак аста оёққа тура оламиз.

Одамлар асло қадам ташлашдан қўрмасликлари,  қайтанга бунинг қанчалар мухим эканини англашлари керак.

Аввало маҳаллаларимиздаги турли ҳил этилмаётган муаммоларни кичик пикетлар орқали намойиш этиб чиқиш лозим.  Мардикорлик муаммоларини кўтариб чиқиш лозим.  Асталик билан порахўрлик ва бошқа масалаларни уюшиб кичик кичик гурухлар кўринишида номойишга чиқиш лозим

Бу холатлар иш бермайди деб асло ўйламаслик керак,  бу ишлар бугун натижа бермас аммо эртага албатта натижа беради,  чунки мана шундай кичик ишлар бизларни илк қадамлар ташлашга ўргатади,  бундай ишлар албатта бошқаларни ҳам мана шундай қадам ташлай олишга ўрнак,  намуна ва журъат бўлади.  Бугун одамлар ҳеч бир қадам ташланмас кунда қадам ташлаш нима эканини тасаввур этишмас балки,  аммо биз бугундан қадам ташлай олсак эртага югура оламиз ҳам.

Хукуматга турли мактуб ва билдиришнома,  арзномалар ёзиш бефойда эканини жуда ҳам теран англашимиз лозим.  Президент Девонхонаси бизнинг арзий мактубларимизни хал этиш учун ҳизмат этмайди балки уларни йўқ қилиш билан масъул ва машғулдир.

Биз ўз мухолифлигимизни,  низоларимизни,  талабларимизни фақат шундай оммавий чиқишлар орқали билдира оламиз.  Намойишлар бизнинг Давлатга етиб борадиган тилимиз ва сўзимиздир.

Хайдовчилар учун бўлаётган катта муаммолар бор,  тадбиркорлар учун қанча тўсиқлар бор,  пенсионерларимиз,  болали нафақахўрлар,  ночор мухтож оилаларимиз учун қанча муаммолар бор,  қишлоқларимиздаги ахволни кўрсак қанча хал этилмаётган муаммолар бор мана шундай халқ учун хал этилиши зарур бўлган аммо Давлат учун бир четта ётган муаммоларни намойишларга чиқиб хал этишга ўрганайлик.  Мана шу биринчи қадам бўлади адолат учун курашнинг.

Ҳеч қачон ҳеч қандай қадам босмасак қулдан қандай фарқланамиз?  бизга қилинаётган зулмга қандай курашамиз? Бу юрт фақат хукуматники эмаску биз индамасдан яшайверамизми?

Турли пикет,  намойиш,  митинглар одамларни журъатли қилади,  талаб қилишни ўргатади.  Кичик қадам босишларимиз келажакда катта муаммоларни хал этишимизда дадил қадам ташлай олишимиз учун бир босқич бўлади.

Адолат учун бир қадам ташлайлик зеро зулм –  қадам ташловчилар олдида ожиздир.

Адолатга бир кадам гурухи