O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Ажбуз-занаб” мўъжизаси

“Ажбуз-занаб” мўъжизаси
244 views
25 April 2015 - 10:34

Исломда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг юқори вазифасининг ва Аллоҳ таолонинг ажойиб мўъжизаларининг бир қанча далиллари мавжуд. Улардан бири – “ажбуз-занаб”. Бу ҳар бир иснсон думғазасининг учидаги жуда кичик суяк, ажойиб хусусиятга эга – у ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмайди ва ҳатто тупроқда ҳам тўлиқ чиримайди.

ajbuz-zanab

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Инсоннинг ҳамма жойи чириб йўқ бўлади, фақат ажбуз занаб чиримайди. Инсон ундан яратилган эди, қиёмат куни яна ундан яратилади”.
Имом Бухорий, Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
“Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани – “ажбуз-занаб” деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни қайта тирилиш шундан таркиб топади”.
Муслим ривоят қилган.

Ушбу ҳадисларда, Инсон ажбуз-занабдан яратилинишини, ажбуз-занабнинг тупроқда чиримаслигини ва қиёмат куни яна ундан яратилишини тасдиқловчи маъноли сўзлар ва инкор қилиб бўлмас далиллар бор.

Ушбу далилнинг илмий исботлари

Бугунги кунги илмий кашфиётлар Қуръонда баён қилинган далилларни тасдиқламоқда. Юқоридаги ҳадисда келтирилган маълумотларнинг қанчалик ҳақиқатга яқинлигини текшириш мақсадида, инглиз микробилог олимлари вафот этган одамнинг жасадини ёқишган. Тадқиқотчилар ҳароратни бошида 1000 градусга, кейин эса 6000 градусгача кўтаришган.

Шундан сўнг улар печкадандон ҳажмидаги, ҳаёт белгиларига эга, кул уюмини топишган. Микробиологлар қолган ашёни, ҳаттоки ойна ва темирни ҳам эритиб юборувчи, энг агрессив кислота моддалари билан таъсирлантиришга урунишди, аммо шундан сўнг ҳам ҳужайраларда ҳаётдан дарак берувчи омиллар йўқолмади.

Ҳудди шунга ўхшаш тадқиқотни хитой олимлари ҳам ўтказдилар. Улар ажбуз-занабни кучли радиоактив нурланиш таъсирига қўйишди, энг ўткир кислота моддаларига ташлашди, ва натижада улар ҳам – инсон скелетининг бу кичик таркибий қисмини бутунлай йўқ қилиш мумкин эмас, деган хулосага келишди.

2003 йилнинг Рамазон ойида Яман тадқиқотчилари – доктор Усмон ал-Жилони ва шайх Абдул-Мажид Оззонданийлар ҳам ажбуз-занаб билан бир неча тажрибалар ўтказишди. Улар суякчани газ ўчоғида, тадқиқот қилинаётган ашё бутунлай ёнгунига қадар, 10 дақиқа мобайнида ушлаб туришган. Аввалига суякчалар қизил ранггача чўғланган, кейин эса қорайиб қолган.

Шундан сўнг олимлар қолган қисмларни стерил шишаларга солиб, Яманнинг Сано шаҳридаги энг таниқли Ал-Олаки лабороториясига олиб келишган. Сано университетининг гистология ва патология профессори, доктор Солиҳ ал-Олаки, тўқималарнинг қолдиғини тадқиқ қилиб, чўғ ажбуз-занабнинг суяк тўқималарига таъсир кўрсатмаганлини аниқлаган. Бу эса, газ чўғида фақатгина ёғ тўқималари ва илик ёнганини, ажбуз-занаб тўқималари эса безарар қолганлигини англатади!

ЎХҲ ахборот бўлими