Аждарҳо ўлди ва энди уни йўлбарслар қўриқлаши керак…
Собиқ коммунист, партия ходими, бошбошдоқликдан ва ёвуз руҳлардан бошқа ҳеч нарсага ишонмайдиган Каримов ўзини қабр азобидан қўригиси келиб қолди. Мусулмонлар эътиқодига кўра, ўлик лаҳадга қўйилган заҳоти унинг бошига Мункар ва Накир исмли икки фаришта келади. Дунё ҳаёти даврида қилган ишлари хусусида ўликни сўроққа тутади. Каримов шундай ишлар қилганки, бу икки фариштадан шафқат кўрмаслиги аниқ.
Шунинг учун у олдиндан ўзига сфинкс сингари икки бутли ‒ “қўшйўлбарсли мақбара” қуриб қўйди. Унинг назарида, бу икки тош санам уни Оллоҳнинг фаришталари берадиган азобдан қўриши керак.
Бугун Марказий Осиёни бошқариб турган президентларнинг “дин” тўғрисидаги тасаввурлари мана шунақа. Булар шунчаки жаллод эмас. Булар ўтмишда худосиз бўлган коммунист-бутпараст жаллодлардир. Булар қабр даҳшатларидан ўлгудай қўрқадилар!
Режим диктаторнинг ўлимини эътироф этгиси келмай роса чўзди, лекин охир-оқибатда тан олишга мажбур бўлди. Нимага бирданига тан олмагани маълум. Халқнинг асл ҳолатдан хабарсизлиги қанча чўзилса, тахтга кўз тиккан хунта ҳокимиятни тўла эгаллаб олишига имкон бўлади.
Ҳа, улар бир хунта эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Битта масалада шубҳа бор: ўзбек халқи бу барча иноятовларга Каримов истибдодини давом эттиришларига йўл қўйиб берадими?
Ўттиз икки милён Ўзбекистон халқи аждарҳонинг ўлимини жуда узоқ кутди! Оддий бир ўзбек қанчалик итоатли ва сабрли бўлмасин, ҳар нарсанинг чегараси бор…
Шунинг учун яқин келажакда энг биринчи галда мақбарадан “йўлбарс-бут” гумдон бўлса керак. Балки бу антиқа мақбаранинг ўзи ҳам таг-туби билан йўқ бўлар. Чунки халқ Каримов қолдирган бунақа тарихий хотирадан иложи борича тез қутулгиси келади.
Ҳайдар Жамол (Гейдар Джемаль)
03.09.2016
03.09.2016
Манба: poistine.org
Русчадан ЎХҲ таҳририяти таржимаси