Бундан анча йиллар аввал, мусулмон олими ва атеист ўртасидаги бир конференцияда бўлган баҳсни интернет орқалик ўқиган эдим.
Ўшанда атеистнинг саволлари ва жавоблари мени жуда ҳайратда қолдирган.
Атеист оддий мусулмон тугул аҳли илмларданда исломни яхшироқ биларди. У ҳар бир саволида Қуръондан оят, ҳар бир жавобида ҳам Қуръондан жавоб берарди.
Биз мусулмонлар мусулмон бўла туриб, Аллоҳни тан ола туриб, динимизни ўрганмаганимиздан жуда уялгандим. У атеист эса диндан иллат излаб, диннинг хатоларини ахтариб ўрганган эди.
Унга ҳар қандай оят, ҳадис ва бошқа нарсани айтсангиз ўша нарсадан аввало хатосини қидиради.
Бу воқеани бежизга ёдга олмадим.
Ҳозир ижтимоий тармоқларни кузатар эканман ўша атеистни кўп эслайман. Сабаби шундаки, ажойиб бир қатлам бор. Яхши бир мақола, яхши бир нарсани устозларимиз, бродарларимиз улашишса ундан ибрат оладиган ерини эмас, айни хатоларини топишади.
Ваҳоланки юз қаторлик мақоланинг тўқсон тўққиз қатори фойдалик бўлади. Аммо қайдандир ўша бир қаторни топиб чиқиб, мана мен “даҳоман”, дейдиганларни ўша атеистнинг ишига ўхшатаман.
Бугунги кундаги мақолаларни ўқиётган баъзилар, ҳудди ўша каби ҳар бир нарсадан иллат ахтаради. Ҳар бир мақолани ёмон томонини топиш учун ўқиётганга ўхшайди.
P.S: мен кимдирни атеистга қиёслаш фикрида эмасман. Ёндашувни назарда тутдим. Агар ўқиётган нарсангиз ақидангизга, динингизга зарарлик бўлмаса, ўқиб, фойдасини олиб, қолганини ташлаб юбораверинг. Шундоқ ҳам ёзадиган тугул, ўқийдиганни топиш маҳол жамиятда яшаяпмиз.
Sayyid Islom