АЗИЗА УМАРОВА: КИТОБ НАШРИ МУАММОСИ ҲАҚИДА
Ҳар бир инсон, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг асосий вазифаси журналист ва блоггерларни йиғиш деб ҳисоблайди. Лекин унинг бошқа вазифалари ҳам бор. Шунинг учун нашриётларга оид ишларни мустаҳкамлашни таклиф қилмоқчиман.
Бизда китоблар муаммоси жуда актуал, Россиядан импорт қилинаётганлари қиммат, ўзимизникилар эса-(камдан-кам истиснолар билан) талабга жавоб бермайди ва натижада – жамиятда таълим даражаси барқарор тушиб бормоқда.
Бизда маҳаллий ноширлар маҳаллий ўқувчи, яъни нон-стоп кирилл ва лотин алифболарида китоб ишлаб чиқариш учун нолдан динамик нашриёт бозорини яратиш керак. Турли жанрлар: классика, болалар адабиёти, бадиий адабиёт, пазандалик, оила психологияси, бизнес, мусиқа, илмий адабиёт.
Буни орқасидан шахсий шрафикаларни, ёзувчилар билан учрашувларни, китоб ярмаркаларини, рейтингларни аниқлаш пайдо бўлади.
Интернетда рақамларни таҳлил қилдим. Мамлакатимизда 122 та нашриёт мавжуд бўлиб, улардан 57 таси хусусийдир.
Қўшни Қозоғистон аҳолиси бизнинг аҳолининг ярми, бироқ нашриётлари эса 1335 та, яъни ЎН баробар КЎП! Ушбу рақамларни Россия ва Украина китоб бозори билан ҳам таққослаб бўлмайди.
Хусусий нашриётлар томонидан лицензия олишнинг барча қоидаларини ислоҳ қилиш, ички нашриёт бизнес жиловини ечиш ва хусусий нашриётларга эркинлик бериш зарур. Шунингдек, ўнлаб янги нашриётлар ташкил этишни ва китобларни мазмунан қулай ва қизиқарли қилишни рағбатлантириш зарур.
Ва ўшанда барча ёшдаги халқимиз, катта эҳтимол билан китоб ўқишни бошлайди.
Нима деб ўйлайсиз бунга эришиш мумкин-ми?
Манба: @Nazlobudnya_AU