O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Азиз Санжар: Мен Аллоҳга ишонаман, истаган эволюцияга ишониши мумкин

Азиз Санжар: Мен Аллоҳга ишонаман, истаган эволюцияга ишониши мумкин
142 views
18 June 2017 - 13:02

Нобел мукофоти совриндори бўлган Туркиялик олим профессор доктор Азиз Санжар янги илмий изланишларида сигаретнинг инсон геномидаги 6 миллиард бўлагида пайдо қилган жароҳатнинг харитасини ишлаб чиқганликларини, бунинг инсонларнинг чекишни ташлашларига ёрдам беришига умид қилишини айтди.

Туркиянинг Бакудаги элчихонасида ташкиллаштирилган анжуманда нутқ сўзлаган Санжар, ўқувчиларга сиёсат билан шуғулланмасликларини ва сигарет чекмасликларини тавсия қилди.

Сигаретнинг барча зарарлари маълум бўлди

АҚШдаги Шимолий Каролина Университетида Азиз Санжар бошчилигидаги олимлар тарафидан олиб борилган, сигаретнинг инсон ДНКсига қандай зарар беришини очиб берган тадқиқотга тўхталган Санжар, шундай деди:

“Нобел мукофотига сазовор бўлгач тадқиқотлар ўтказиш жуда қийин, чунки кўп истак ва таклифлар бўлади. Фақат мен ҳар истакка “Ҳўп” демадим, ортиқча ишлар билан шуғулланмадим, ўз илмий ишларимни давом эттирдим ва бу муҳим тадқиқот ўртага чиқди. Сигаретнинг зарарли эканлиги йиллардир айтиб келинади. Кўп инсонларимиз сигарет чекишади. Саратон сабабли юз берган ўлимларнинг 30 фоизи сигаретдандир. Биз тадқиқотларимиз натижасида аниқлаганларимиз шулар: Инсон геномида 6 миллиард бўлак бор. Сигаретнинг бу барча 6 миллиард бўлакка берган зарарининг заритасини чиқардик. ИншаАллоҳ буни кўргунча инсонлар қўрқар ва сигарет чекишни ташлар.”

“Мусулмонлигимдан ғурурланаман”

Профессор доктор Азиз Санжар, бир ўқувчининг дин ва илм ўртасидаги алоқага доир саволига берган жавобида, “Мен мусулмонман ва мусулмон эканлигимни ҳар ерда айтаман. Мусулмонлигимдан ғурурланаман. Туркиядаги эволюция баҳслари мени жуда хафа қилди. Туркиянинг жуда кўп муаммоси бор. Мен Аллоҳга ишонаман. Истаган эволюцияга ишонсин, истамаган ишонмасин, фақат чиқиб бундан бир катта давлат, миллат муаммоси яратиб, бутун қувватимизни бекорга сарф қилаяпмиз”, дея таъкидлади.

Манба: istekocaeli.com

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди