O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Айбга иқрор бўлгандан кўра, яхшиси ўлгин!”

“Айбга иқрор бўлгандан кўра, яхшиси ўлгин!”
172 views
07 January 2016 - 11:58

EEFFE7C6-8297-47C0-8D61-5746B2D266CD_w640_r1_s-e1451458631991Арамайс Авакян ва унинг дўстлари устидан суд бугун соат 11 да, кутилмаганда бошланди.

Судланувчиларнинг яқинлари суд бошланиши ҳақида тасодифан билишган.

Канадада яшовчи журналист Улуғбек Ашуровнинг олган маълумотларига кўра, маҳкумларнинг яқинларини дастлаб суд залига киргазишмаган. Улар акс ҳолда судни қамал қилишларини билдиришганидан сўнггина уларни залга қўйишган.

“Эрим анча гавдалик эди. Шу даражада абгор ҳолга солинганки, уни кўрганимда таниёлмай қолдим, ҳатто унинг олдида кичкина бўлиб кўринадиган йигитлар ҳам эндиликда ундан жуссалироқ кўринишмоқди”, — дейди Ширин Турсунова, судланувчи Арамайснинг турмуш ўртоғи.

Суд маҳкумларни таништириш билан якунланган. Ширин Турсунова, маҳкумларнинг айби йўқлигини, суд ҳакамлари ва терговчилар уларнинг кўзига қарай олишмаганини айтади.

“Уларнинг қўлида ўзлари турмадан уюштирган СМСдан, менга тегишли “Намозни ўрганамиз” деган китобчадан бошқа далил йўқ”, дейди Ширин.

Эслатиб ўтамиз, Eltuz илгари хабар берганидек, Арамаис Авакян ва унинг 4 нафар ўртоғига “Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш” (Ўзб.ЖК 159 модда) ва “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” (Ўзб.ЖК 2442 модда) каби моддалар бўйича айблов эълон қилинган.

Воқеаларни кузатаётган, Канадада яшовчи курналист Улуғбек Ашуров, ўз манбаларидан иқтибос келтириб, бугун маҳкумларни суд залидан олиб чиқишаётганида, Арамайснинг онаси Флора Сакунс ўғлининг ортидан арман тилида “Айбга иқрор бўлгандан кўра, яхшиси ўлгин!”, дея қичқирганини айтади.

Суд мажлиси душанба кунига қолдирилган.

Манба: Eltuz.com