O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Академик Бахтиёр Назаров вафот этди

Академик Бахтиёр Назаров вафот этди
189 views
18 January 2022 - 16:51

Йирик ўзбек адабиётшуноси, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Бахтиёр Назаров 18 январда 77 ёшида вафот этгани тўғрисида Фанлар академияси маълум қилди.

1945 йил Тошкентда туғилган Бахтиёр Назаров 1966 йилда ТошДУни тугатган. У 1969 йилдан 1973 йилгача Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида ишлади. Кейинроқ Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари ва вице-президент вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Назаров 1990—92 йилларда президент маслаҳатчиси, 1992—94 йилларда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, 1986-94 йилларда “Ўзбек тили ва адабиёти” журналининг бош муҳаррири бўлган.

Назаров ўрта мактабнинг 9-, 11-синфлари учун “Ўзбек адабиёти”, олий мактаб учун “XX аср ўзбек адабиёти тарихи” дарсликларининг муаллифларидан бири.

Манба: Ozodlik.org