O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ака-ука тарафкашлар

Ака-ука тарафкашлар
170 views
21 April 2012 - 20:03

Тарихда ўтган ва айни дамда замондош бўлган улуғ инсонлар ҳақида сўзлаш учун кишидан зеҳн ва маъсулият талаб қилади . Қолаверса, ундай шахслар ҳақида фикр билдирадиган киши , улар даражасига оз бўлсада яқинроқ фикр юрита оладиган бўлиши керак. Акс ҳолда думбул-тентак гапларга улуғларнинг жавоби “ахмоққа жавоб сукут” қабилида бўлади.

Дадамиз рахматли асли физик олим профессор бўлсаларда адабиётни беҳад севарди.Хонадонимиз кутубхонасида ҳозирги кунга қадар тўпланган бадиий китоблар хажми,унча мунча адабиёт касби эгаларида бўлмаслиги аниқ. Шу сабаб ёшлик дамимдан ҳозиргача адабиёт энг суюмли овунчоғим, юпанчимга айланган.Дадам ҳамиша арзигулик бадиий адабиётларни ўқишни тавсия этарди.Тавсия этибгина қолмай мен учун дастлаб зерикарли ва тушунарсиз туюлган китобларни қўлимга тутқизардилар.Бора-бора ”думалоқ декчам” жичча тўла боргач, назаримдаги “антиқа” саволларни дадамга бериб ақллилигимни кўрсатиб қўйгим келарди.
Аслида берар саволларим жўнгина бўларди масалан “ Лев Толстой зўр ёзувчими ёки Достоевскийми, Жек Лондон кучлими ё ўзимизни Чингиз Айтматовми?” каби саволлар билан дадамни бошини қотириб бир тарафдан шу адибларнинг китобларини ўқиб ташлаганимни билдириб қўйгим келарди.Дадам эса бу қабилдаги саволларимга мийиғида жилмайиб,дунё тургунча асарлари яшайдиган бу каби ижодкорларни бир-бирига таққослаш тўғри эмаслиги,уларнинг ҳар бирининг ўзига ҳос оригинал ҳусусиятлари,беадад бадияти ҳақида тўкис тушунтирардилар.

Мана,орадан ўттиз йил ўтди.Қувонарли тарафи шундаки мен бугунги кунда ҳам, бошқа бир олим фалсафа фанлари доктори билан шунга яқин мавзуларда неча йиллардан бери бахслашамиз.Бу олим биродаримиз бегонамас, ўзимнинг яккаю ягона туғишган акам бўладилар.

Бахсларда кўпинча охири бориб бир фикрга келамиз.Бир-биримизни фикран тўлдирамиз.(зеро акамнинг илми ва нотиқлиги баъзан сезиларли,баъзан яққол устун келади).Фақат замонамизнинг икки улуғ сиймосига баҳо беришга келганда ҳеч келиша олмай, томоша жангида қарама-қарши турган икки шохдор қўчқорга айланиб қоламиз: Бахсга сабабчиларнинг бири шоир,сиёсатчи, Муҳаммад Солиҳ, иккинчиси диний олим Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларидир. .

Шуни ҳам айтай-ки баҳсимиз ҳар тарафлама қизғин ва шиддат билан кечади. Фақат баҳс ниҳоясида бир-биримизга сўз уқдира олмай, ўпкаланиб қоламиз.Баҳс М.Солих устида борганида ҳатто акамга ҳам ён бермаслигимни туғишганим яхши билади.
Баҳс бобида ғолибликни бой бериш тугул ҳатто дурангга ҳам келишмайдиган, буни устига акалик рашки ичида у “ўша Солихни акангдан ортиқ кўрасан”деб каминани хижолат қилмоқчи бўлади.
Майли,ака ука қай биримиз ҳақ эканимиздан қатъий назар золимлик,олчоқлик, коррупция соҳаларида дунё мамлакатларини чангида қолдириб кетаётган юртимизда бу икки шахснинг борлиги Оллоҳнинг ўзбек халқига қилган раҳматидир.

Акамнинг даъволари қуйидагилар:

1. Ижодкор ва олим сиёсатга аралашмаслиги керак .Акс холда унинг нияти хокимиятга эгалик қилиш бўлиб илми ва эътиқоди талофат кўради.
2. Шайх ҳазратлари илмда шу даража дарёи азим-ки,бу кишининг бир ўзи қилганларини бутун бошли институт ҳам бажара олмайди.
3. Мухаммад Солих зўр шоир-у лекин у ҳокимиятга келишга шунинг учун муносиб эмас-ки у иқтисодчи эмас.
4. Бу оилавий характерга эга бўлиб, укаси (яъни камина)ни ҳаётини таҳликага қўйиб ўз тарафига оғдириб олгани учун М.Солихдан ўта норози.(аслида акамга шуниси муҳимроқ).

Каминанинг раддиялари қуйидагича :

Аввало ҳар бир шахснинг жамиятда ўз ўрни бор.Бундай тарзда бирини-биридан устун қўйиш нотўғри.Тарихда асосан ғарбда ҳам,шарқда ҳам энг кучли сиёсатчилар аксарият ҳолда шоир олим ва файласуфлардан чиққан.
Ҳатто актёр-у, ҳақиқий ва сохта масхарабозлардан ҳам хукмдорлар чиққан.Мен шайх хазратлари хизматини заррача камситаётганим йўқ. Аксинча,Ислом дини илмида ҳеч вақони билмаслигимни билиб олишимда шайх хазратларининг хизматлари мен учун чексиз бўлган.Ўзим ҳам у кишининг сиртдан муридиман деб биламан.
(нашр қилинган “Ҳаёт ва ҳадис”39жилдли,””Рухий тарбия” 3 жилдли,”Одоблар хазинаси”4 жилдли, “Иймон”,улар таржима қилган “Расулуллох соллоху алайхи вассалам” китобларини тўлиқ сотиб олиб мутоалаа қилганман).
Хазратнинг энг афзал сифатларидан яна бири,ҳеч қачон мустабидга ҳамд айтмаган.Аксинча асарларида Расулуллох “маддохнинг кўзига тупроқ сочиш кераклиги”ни айтганларини бот-бот эслатиб ўтадилар.
Айниқса Пайғамбаримизнинг “бизга рахми келмайдиганни устимизга султон қилмагин” деган дуоларини асарларида кўп ёдга олишларини, бошқа ҳеч бир диний китобда ўқимаганман.Яна “қўл оёғи кесилган қора қул сизга рахбар ёки подшох бўлса унга бўйсунинг” хадисни келтириб туриб,ортидан хазрат бундай шарх берадилар “албатта подшохнинг ҳар қандай шаръий ишларига бўйсунмоқ керак.Ношаъриий ишларига эмас” деган фикрларини ўқиганимда маза қиламан.

Тўғрида,ҳар тарафлама мунтазам кузатув остида юрган бу олимимиз ва айни жамиятимизда маддоҳлик мансабдорларнинг асосий тирикчилик манбаи бўб турган пайтда шу сўзларни режим ичида айта олиш жасорат.

Ҳазил гапми…Давримизнинг “Юсуфбек хожи”си даражасига чиққан одам шундай дея олиши учун иймон қанчалар мустаҳкам бўлиши керак.Шундай экан ташқаридан Ҳазратни қўрқоқликда айблаб тош отаётганлар яхшилаб мулохаза қилиб кўрсинлар.
Шайх хазратларига нисбатан “Юсуфбек хожи” иборасини бекорга қўллаганим йўқ. Хазратдан шу номга муносиб бўлишни улар учун имоний фарз деб биламан.Тўғри бу зот умрини илмга тўлиқ бағишла-ган.Тўғри оми эканимиз,жоҳиллигимиз,мунофиқлигимиз,риёкорлигимиз қўйингчи бу иллатлар етмагандек ҚЎРҚОҚлигимизнинг бари илмсизликдандир.Бу борада Ҳазрат миллатга мукаммал таълим бермоқдалар.

Афсуски Ҳазратнинг “темир қоидалари” сиёсатга аралашмаслик.Саволни баъзан бураб фатво сўровчиларга, жавобни ребус шаклида берадилар.Масалан,юртимизда ҳайит айёми нишонлаш куни борасидаги ихтилоф ҳақида сўрашганди.
Фатво сўровчи танишлари орқали Ҳазратнинг фақат саноқли кишиларга берадиган иккинчи қўл телефонларини топиб қўнғироқ қилади.”Ҳазрат биров хайт у куни деб айтади.

Ҳукумат эса бу кун деб белгилаган.Одамларнинг гапи тўғрими ё ҳукумат айтганими” деб сўрайди.Ҳазрат аввалига саволга савол билан “Айтинг-чи,бу қўл телефонимни қаердан билдингиз?”,”топдик-да” жавобига Ҳазрат “Йўқ,бу телефоним сир тутилиб фақат саноқли кишиларга берилганди.Буни билишни қандай эпладингиз…”Бироз сукутдан сўнг Ҳазрат “шу телефонимни топишга ақлингиз етибдими,Иншооллоҳ ҳайит куни қачон бўлишини-ям ўз ақлингиз билан билиб олишингизга ишонаман” деб жавоб қилганлар.
Бир пайтда Оллохнинг амрига зид иш қилмай,айни дамда ҳукуматга ҳам итоат этмасликнинг чорасини билганлар.

Кимдир “Одамлар режим ичида яшаб ИАКнинг кимлигини қўрқмай очиқ айтишяпди.Шайх айтганларинининг нимаси жасорат” дейиши мумкин.Бунга жавоб улар бошқа,шайх бошқа.Хазратнинг биргина хатоси билан ўз бошига Абдували қори ака кунини сотиб олиши аниқ.Буни ҳаммамиз яхши биламиз.

МХХ “Шайх ақлли одам биз билан ўйнашиб бўлмаслигини яхши тушунади” деб билишларини биз ҳам биламиз.
Шайх “агар Пайғамбаримиз Мухаммад с.а.в бизга замондош бўлганларида қандай йўл тутган бўлардилар? Зулмга қарши курашиш учун қавмни ортларидан эргаштиришга уринармидилар,ё фақат илм билан шуғулланармидилар?”деган саволларни ўзларига беришлари лозим.Юрт ичкарисида “Юсуфбек хожи” мақомига ягона муносиб номзод шайх ҳазратлари эканлар, демак шунга яраша амалий чоралар ҳақида ўйлаб курадиган фурсат аллақачон етган.

Тўғри бу иш сиз учун ўта таҳликали ва қалтис туюлади.Сиз эса тоқатингизга яраша уриниб кўринг.Юзлаб шогирт-у,муридларингиз бор.Юртингизда аҳвол қанақа экани кўриб турибсиз.Тўғри одам эҳтиёткор бўлиши керак. Айниқса сиз каби халқнинг кўзидаги одам жуда эҳтиёткор бўлиши керак.Лекин эҳтиёткорлик иймони заифлик даражасида бўлиши керакмас-ку.Минг фитна замонда яшамайлик, наҳотки саноқли бўлсада ўзингизга содиқ кишилардан тополмасангиз.
Наҳотки ҳали ҳам юртдан ташқарида қанчадан қанча одам зулмга қарши курашаётганларидан бехабар бўлсангиз.Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилганидан,хомчўтим бўйича улар бугунги кунда ўттизмингдан ошиб кетганликларидан хабардор эмасмисиз?

Сизга ҳам айтадиган гапимиз шу.Ўзингизни панада олиб турсангизда,Иншооллоҳ зулм тез орада яксон бўлади.
Агар-ки бу фарз амални қўрқмай тарк этиш ниятида бўлсангиз ўзингиз биласиз.
Шуни ҳам айтай ,зулмга қарши курашиш ҳақида бир-неча имомга маслаҳат солганимда(албатта улар орасидан хаққа амал қиладиганларини топиб танлаб суҳбат қилганман) улар хурсанд бўлиб.”Зулмни йўқотиш учун демократия бўладими ё бошқасими албатта сизларга қўшилишимиз керак.Кейинги муаммони кейин ҳал этаверамиз”деб мени ниҳоятда қувонтирганлар.

Жуда тўғри.

Ҳозирги вақтда ким бўлишимиздан, динимиз, ирқимиз, миллатимиз, ижтимоий келиб чиқишимиз,жинсимиздан қатъий назар бирлашиб бош кўтариш кечиктириб бўлмайдиган вазиятдир.

Мустабид ва унинг ялоқиларига қарши ҳамма-ҳамма бир бўлиб бош кўтариш сониялари жуда жуда-ям яқин қолмоқда.Қассоб гўштини қолдириб пичоқ болта билан,Овчи нишонни жониворга эмас золимга қаратиб,.Ўн бешдан саксон беш ёшгача ёшу қари отланмоғи керак.Тўғри ҳам ўғри ҳам,чўлоқ ҳам маймоқ ҳам,олим-у ишчи,мардикор-у дангаса ҳам,ҳамма-ҳамма,ишқибозми томошабинми,ун ялаган аллоб, қонсираган қассоб барчаси,тўлғоғи тутадиган аёл ҳам намойиш майдонида туғсин.

Ҳеч ким четда қолмасин.Миллионлар чиқиши ана шундай бўлиши керак.Буларга сиз Ҳазрат бош бўлмасангиз ким бўлади?.

Мардумий.