O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Акварелчи рассом Ўринбой Охуновнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида

Акварелчи рассом Ўринбой Охуновнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида
152 views
27 July 2021 - 13:58

«Мозийға қайтиб иш кўриш хайрлик, дейдилар»

                                    (Абдулла Қодирий)

           Ўринбой  Охунов  Қирғизистон Жанубидаги биринчи СССР Рассомлар Союзи аъзоси ҳисобланади. У Жанубий Қирғизистон археология экспедициясида рассом сифатида ишлаб келган. Қирғизистон Жанубидаги бадиий санъат ҳаётига асос солган ижодкорлардан.

Ўринбой ака  жуда катта гавдали киши бўлгани билан, жуда ҳам нозик дидли ижодкор эди. У жуда ҳам таъсирли ёруғ ва нафис сув бўёқли сувратларни ёзар эди. Ўринбой Охунов ўз ишининг устаси сифатида ҳамсуҳбатларига  санъат хақида ажойиб тафсилотларни, қизиқ қилиб айтиб берарди.

У ўзи яшаган диёрнинг табиатини, туркистонликларнинг меъморий обидаларини юксак маҳорат ва муҳаббат билан қоғозга инжиқ сув бўёқлари билан акслантирган. Ўринбой Охунов айниқса қўҳна Ўш шаҳри бўйича қайтарилмас гўзал тарихий  лавҳаларнинг серияларини яратган рассом. Уни хақли равишда икки қардош эл – ўзбек ва қирғиз рассоми деб аташади.

ЎРИНБОЙ  ОХУНОВ

Таниқли акварелчи рассом.

Қирғизистон жанубида СССР Рассомлар Союзининг биринчи аъзоси,

Қирғизистон Рассомлар Союзи қошидаги Бадиий фонднинг бадиий-ишлаб чиқариш устахоналарининг ташкилотчиси,

Қирғизистон Рассомлар Союзининг Ўш вилоят филиалининг  ташкилотчиларидан.

ҲАЁТИ  ВА  ФАОЛИЯТИ:

Охунов Ўринбой 1923 йилнинг 21 март куни Туркистон АССР Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида туғилган.

Мактаб йилларида у Фарғонадаги “Пионерлар уйи“ да

рассом А. Н. Узлов бошқарган

бадиий тўгаракда қатнашади.  Ўринбой Охуновнинг рассомлик санъатига қизиқиш уйғонишига кучли таъсир этган Фарғоналик акварелчи рассом, барон Штинглица номидаги Санкт-Петербург олий саноат-санъат мактабининг битирувчиси П.М.Никифоров билан учрашувдан кейин ўз таъсирини кўрсатган. 1945 йилда Тошкентда, ҳарбий қайта тайёргарлик пайтида Ўринбой  Охунова рассом А.Н.Волковнинг студиясида таҳсил олди. 1949 йилда у Ўш шаҳрига армиядан сафига чиқарилади ва Қирғизистон жанубида  маданий ҳаёти уфқида ягона рассом сифатида пайдо бўлади. Унинг ижоди Ўшда ўзининг акварелчи рассом сифатида намоён эта бошлаб, рассомчиликнинг акварелчи соҳасини шакилланишида муҳим аҳамият касб этган.

1950-йилларда у Киров номли Ўш давлат ўзбек мусиқали драма  театрида рассом сифатида фаолият олиб борган. Жанубий  Қирғизистон археологик экспедицияларда ишлаган, ва шу билан бир қаторда шаҳарнинг байрамона безакларини безаш билан ҳам шуғулланган.

1962 йилда у Қирғизистон Рассомлар уюшмаси қошидаги Бадиий фонднинг бадиий-ишлаб чиқариш устахоналарининг ташкилотчиси бўлиб, бу ижодий жамоанинг пайдо бўлишига катта ҳисса қўшган. 1976 йилда Ўринбой Охунов Қирғизистон жанубидаги СССР Рассомлар уюшмасининг биринчи аъзоси, Бутуниттифоқ ва республика кўргазмаларининг иштирокчиси бўлди. Қирғизистон Рассомлар уюшмасининг Ўш вилоят филиалининг фаол ташкилотчилари қаторида ўрин олган.

1977 йилда у ўз она шаҳри – Фарғонага қайтиб кетади ва у ерда фаол ижодий фаолиятини давом эттирган.

Рассом Вячеслав Охуновнинг отаси ҳақида хотиралари:

Отам ажойиб инсон ва яхши рассом эди. У бадиий таълимни Фарғона шаҳридаги Пионерлар уйидаги тасвирий санъат тўгарагида олган. Унинг ўқитувчиси – “халқ душмани“, Туркистонга сургун қилинган, ажойиб акварелчи, Барон Штинглица мактабини битирган Питер Максимович Никифоров эди. 1945 йилда отам Тошкентдаги Александр Волковнинг студиясига ташриф буюрган. Отам ҳар қандай жанр ва техникада ишлаши мумкин эди. Ленин портретини чизишдан у дарҳол қалайга “ҚАЛАЙ ТEХНИКАСИ“ деган ёзувни ёзишга ўтиши мумкин эди. Пол Робсон қуруқ чўтка билан расм чизган ва қирғиз шоири Тўқтогулнинг портретини чизган. У  бозордан катта, узун қовунларни олиб , ҳар қандай шароитда, ҳаттоки Москвада  Семён Афанасевич Чуйковнинг Масловкадаги дала ҳовлисида меҳмони бўлган ҳолда, паловни мукаммал пиширган. Отам акварель техникасида нодир уста бўлган. Унинг асарлари турли музейларда сақланмоқда.  Ҳаётимда биринчи марта 50-йилларнинг охирларида отам ижро этган спектаклни кўрдим. Ота шляпасини чўзган ҳолда шаҳар марказида туриб, садақа сўраб ёлвораётган инсон қиёфасини  тасвирлади. Кимдир отамнинг ишини юқори баҳолади,кимдир  органларга сотди.  Отам бир мунча вақт шу сабаб катта муаммоларга дуч келди. Мени пионерлар сафига синфдошларим билан  бирга 22 апрель куни эмас,  кузда “отанинг иши“ “унутилганидан“ кейин қабул қилиндим. Улар менга  Ленин ҳайкали ёнидаги паркда, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси вилоят қўмитаси биноси қаршисида  пальтоим ёқасига қизил галстук боғлашди. Ўша пайтда мен ҳудди туғилган кунини нишонлаётган болага ўхшардим – қувончим чегара билмасди! Мен бир кўлим билан галстугимни силаб, бир қўлим билан сумкамни силкитиб, мағрур ва ҳурсанд борардим. “Помир“ ресторани ёнида дўстларим қуршовида отамни кўрдим. “Сен пионер бўлиб қабул қилиндингми?“ – деб сўради отам. Мен бош ирғадим. “Ўринбой бу янгиликни ювиш керак!“ – деб бақиришди отамнинг дўстлари. “Помир“ ресторанида мени портфелим устига ўтқиздилар.  Отамнинг яҳудий дўстларидан ташкил топган оркестр (карнай-пистон – маиший комбинатининг фотографи Яша Суткевич, аккордеон – фотограф Суткевичнинг ёрдамчиси, барабанлар – маиший комбинатнинг сартароши Сема тоға) мусиқа жўрлигида чалишди. Ўша пайтдаги бир тарелка борш уч рублни, шашликни бир таёқчаси эса 2 рубль 18 копеекни ташкил қиларди. Агар бу отамнинг чиқишлари, ундан кейинги воқеалар ва пионерларга қабул қилиш бўлмаганида эди,  “Помир“ ресторанида кечқурун, мен пионерлар сафига кирган кунимдан қанчалик хурсанд бўлганимни эсламаган бўлар эдим.

Таниқли акварелчи рассом Ўринбой Охунов 1996 йилда Тошкентда вафот этди.

Тошкентдаги “Тешикқопқа” қабристонига дафн этилган.

/Ғафлатда  ётган халқни  уйғотиш учун унинг тарихини уйғотмоқ керак/

                              Файласуф   Августин.

Эрк партияси матбуот бўлими