O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Аксенов қирим-татарларни Ўзбекистонга юборишни таклиф қилди

Аксенов қирим-татарларни Ўзбекистонга юборишни таклиф қилди
200 views
08 April 2015 - 19:55

17Кремль томонидан тайинланган Қирим ҳукумати Ўзбекистондан шикоят қилмоқда. Бунга сабаб маълумотномалар ҳақидаги сўровномаларнинг кечиктирилаётгани экани айтилмоқда, деб ёзади lb.ua.

Қиримнинг ишғолчи ҳукумати россия ҳукуматидан қирим-татарларнинг реабилитация қилинганлиги ҳақидагир маълумотномаларни олиш бўйича ишчи гуруҳи тузишни сўрамоқда ва ушбу маълумотномалар учун Қирим делегациясини Ўзбекистонга жўнатиш зарур деб ҳисоблайди.

Қирим ҳукуматининг “Криминформ” сайти хабар беришича, Кремль томонидан Қиримга раҳбар қилиб тайинланган Сергей Аксенов Россия ҳукумати бош вазири ўринбосари Дмитрий Козак ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров номига тегишли хат расмийлаштиришни топширган.

“Ушбу қарор “Номус” деб аталувчи қирим-татарлари оқсоқоллар Кенгаши вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг республика рҳбари томонидан қабул қилинди”, – дейилади хабарда.

Матбуот хизматининг қайд этишича, учрашув чоғида реабилитация ҳақидаги маълумотномаларни олиш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган. Хусусан, Ўзбекистондан маълумотномаларни олиш муддатлари чўзилиб кетмоқда.

“Қирим-татар халқи вакиллари ва мансабдор шахслардан иборат бир гуруҳни Ўзбекистонга юборишимиз зарур ҳамда ушбу гуруҳ маълумотнома билан боғлиқ муаммонинг ҳал қилиниши учун жавоб бериши лозим”, – дейди Аксенов.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 16 март куни Россия қўллаб-қувватлови билан ўтган референдум натижасида Қирим Россияга қўшиб олинганди.

ЎХҲ ахборот бўлими