Тушишим билан «Нимага имиллайсан ҳайвон, курортга келдингми!?» деб елкамга, белимга беш-олти марта резина тўқмоқ билан аямасдан уришади, «дело» бўйича текширувдан ўтказаётган офицернинг олдига боргунимча ҳам 10-15 марталаб дуч келган жойимга уришади.
– Фамилия, имя, отчество!?- бақиради офицер.
– Бегжанов Муҳаммад Мадаминович, 1954 йилда туғилганман!
– Статья, срок!?
– ЖКнинг 158, 159, 216, 242 моддалари билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилганман!
– Йўқол! – ўшқиради офицер.
«Алвидо, Жаслиқ!» китобининг навбатдаги бобида, Муҳаммад Бекжонни «Жаслиқ» концлагери деб аталмиш, Қорақалпоғистондаги зонага келтиришгани ҳақида эслайди. Уни 2000 йилнинг 24-апрелида Муҳаммад Бекжонни «Жаслиқ» колониясига этап қилишган эди.
Youtube каналида:
Soundcloud каналида:
Манба: eltuz.com