«Гуруҳимизнинг жипслиги ва қатъияти аввалида оёқ тираб туриб олган суд раисини қариндош-уруғларимизнинг қолганларини ҳам суд залига киритишга мажбур қилади, пастдан то иккинчи қаватдаги суд залигача бизнинг қўлларимизни орқага қайириб, бошимизни ерга букилган ҳолда «югур-югур» қилиб келтирган ҳарбийларнинг ҳам бизга нисбатан муомаласини ўзгартиради, яъни улар ҳам бизга хайрихоҳлик билдира бошлайдилар…»
«Алвидо, Жаслиқ!» китобининг навбатдаги бобида, Муҳаммад Бекжон 1999 йил 17 августидаги суд куни ва ҳукм ҳақида эслайди.
Ўша куни у уйдирилган ноҳақ айбловлар билан 15 йилга озодликдан маҳрум этилган, унинг бошқа шерикларига ҳам кўп йиллик қамоқ жазоси бериш юзасидан ҳукм чиқарилган эди.
Youtube каналида:
Soundcloud каналида:
Манба: eltuz.com