«- Бегжонов! Охирги марта қайтараман, чиқар қўлингни! Ҳозир войсковойларни чақираман! Ўзингни ҳам, камерадаги сафдошларингни ҳам дабдаласини чиқаришади, тушундингми!? Йигитларга қарайман. Ҳаммаси қандай ўтирган бўлса, шу ҳолича пастга қараб ўтиришар, ҳеч қайсиси мен томонга бошини кўтариб қарамас эдилар. Уларга раҳмим келиб, қўлимни дарчадан чиқараман. Қўлга яна зарба тушади. Эшик ортида турган ваҳший бақиришда давом этади…»
Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда қолган журналист Муҳаммад Бекжон китобининг навбатдаги бобида «Жаслиқ» колониясидаги биринчи кун давомида кўрган турма нозирлари ваҳшийликлари ҳақида ёзади. Китоб матнини журналист Улуғбек Ашур ўқийди.
Youtube каналида:
Soundcloud каналида:
Манба: eltuz.com