O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Алга Қозоғистон!

Алга Қозоғистон!
356 views
08 January 2022 - 17:02

Бу қозоқистонлик архитектор Айдар Эргали ëзган мурожаат. Мен асосий қисмини таржима қилиб қўйдим. Лонрид (узун матн) лекин бу бовурим фарëдини ҳеч бўлмаса охиригача ўқинг. Ҳақиқатни билинг.

Рассом Туз

Биродарлар ва опа-сингиллар!
Ватан хоини Токаев қўшин киритди ва кечадан бери биз Россия ишғоли остидамиз. Токаевнинг қўрқувдан овози бузилиб кетганини кўрдингизми. Унинг қабиҳ ташвиқотига ишонманг.
Ëлланганлар ва талончилар норозилик ҳаракатини бўғиш, уни қонга ботириш учун ҳокимиятдан буюртма олишди. Биродарларимизнинг қони ҳаққи мени эшитинг. Шаҳарларимиз кўчаларига чиққан одамлар расмийлар таъкидлаганидек маргинал ва погромчи эмас, террорчилар эмас. Булар қўрқоқ сотқин ва ҳаромлар тўдаси томонидан хўрланган, талон-тарож қилинган ва ғазабга учраган Қозоғистон халқидир. Кеча мен у ерда жуда кўп одамлар билан гаплашдим.
Булар юртимизнинг турли ҳудудларидан юрак чақириғи билан келган йигитлардир.
Булар оддий шаҳарликлар, ёшлар, кексалар, бу абадий шармандалик, ёлғон ва хўрликларга тоқат қила олмайдиган аёллардир.
Ҳозир мамлакатимизда содир бўлаётган воқеаларга фақат ҳокимият айбдор. Назарбоев ва унинг бир ховуч ўғри тўдаси. Ўз халқини бостириш орқали расмийлар музокаралар учун вақт йўқотдилар. Музокаралар вақти ўтди.
Аниқроғи, бу кеча, Ғарбий Қозоғистондаги биродарларимизни қўллаб_қувватлаш мақсадида халқ оммавий равишда ТИНЧЛИК норозилик намойишига чиққанида бўлиб ўтди.
Агар халқ бутун мамлакат бўйлаб бир бўлиб чиқмаганида эди, ўн йил олдин бўлганидек, Жанаўзенликлар аллақачон қонга ботган бўлар эди. Ахир ҳокимиятда ўша одамхўрлар, қассоблар ўтирибдику. Улар учун бизнинг ҳаётимиз синган бир тийинга ҳам арзимайди.
Кейин бу қатлга сиз ва мен, ҳаракатсизлигимиз ва қўрқоқлигимиз орқали рухсат бердик.
Тўртинчи январ куни ҳукумат халқ билан очиқ мулоқотга киришиш ўрнига уни ўраб қўйди.
Ўзларининг занжирбанд этилган карамбет итларини (Омончларни) тинч намойишчиларга қарши қўйди.
Майдонларда фақат зарарсиз кекса аёллар ва болаларни айланиб ўтишга қодир бу қўрқоқ мавжудотлар кучли қаршилик ва тўлиқ мағлубиятга учрадилар.
Қозоқ ботири Бауйржон Момишули номи билан аталган кўчада бу бежиз содир бўлмаган.
Мен ўзим у ерда қатнашмадим, эртаси куни иштирокчининг сўзларидан эшитдим, лекин тунги жангнинг кўламини бизнинг жангчиларимиз томонидан улоқтирилган намойишчиларга жуда кўп қалқонлар, дубулғалар, калтаклар ва ўқ ўтказмайдиган жилетлар билан баҳолаш мумкин.
Ҳуқуқ тартибот идораларининг “мард” ходимлари. Ҳатто юзлаб эмас, минглаб. Танланган қуроллар ва гранаталарни ўз ичига олади. Кеча бутун шаҳар миқёсида содир бўлган ҳамма нарсани маълум бир хронология билан айтиб бера олмайман, лекин ўзим кўрганларимни айта оламан. Кеча, 5-январ куни эрталаб дўстим билан Сайин бўйлаб ҳамма нарсани ўз кўзимиз билан кўриш учун Момишули томон йўл олдик.
Тўла бий кўвасидагиларни энди ҳайдаб бўлмасди.
Кўчани машиналар ва намойишчилар тўсиб қўйишди.
Дубулғалар, зирҳлар, полиция кийимларининг парчалари ва ҳар хил ахлатлар ҳамма жойда сочилиб кетган.
Ўша ҳудуддан машина учун хавфсиз жой топиб, Тўла Би кўчаси бўйлаб юрдик.
Ҳамма марказ томон юрди, кўчани ғарбий йўналишда машиналар, қандайдир ўз ўзидан пайдо бўладиган тўсиқлар ва ҳатто кўп жойларда релслар билан тўсиб қўйишди.
Бора бора марказга яқинлашган сари тарқоқ намойишчиларнинг кичик гуруҳлари улкан ва сонсаноқсиз ва чексиз оқимга айланиб, тинимсиз “шал кет” ва мадҳия куйлашарди.
Йўлда ҳукмрон “Нур Отан” партиясининг талон тарож қилинган идорасига гувоҳ бўлдик. Ёнаётган полиция бўлимлари ва уларнинг машиналарини кўрдик.
Шунча йиллардан бери чириган одамларни ишга олиб, уларни Назарбоев қуллигига чуқурроқ суртиб келаётган тузум итларининг бу чириган уяси прокуратура биноси вайрон қилинганини кўрдик.
Шу билан бирга, барча бу тартибсизликларни “қонун устуворлигига риоя қилиш” деб атайликми?. Хўш, нима кутган эдингиз, Токаев ва Назарбоев? Сиз одамларни тинимсиз қонини симириш ва уларни жим қўзичоқлар каби пода пода қилиб вагонларга юклашингиз мумкинми? Йўқ, қозоқлар ота-боболари васият қилган ўз заминида яшайдиган, ўзини ҳимоя қила оладиган халқ.

Биз оддий одамлар, кекса Опачалар ипли қопларда, боурсакларда сув кўтариб, билан ўтаётган ҳар бир кишига тарқатишларини кўрдик.
Сейфуллин кўчасидаги иккинчи қаватнинг балконида кекса бир аёлнинг нимадир деб бақираётгани ва одамларга имо ишора қилгани гўзал манзарасинни эслайман.
Унинг юзи том маънода бахтдан порлади ва у чиндан ҳам йиғларди. У қозоқчани тушунмасди, лекин одамлар унга русча: “Бувижон, сувни ташла” деб қичқира бошлаганида, у дарҳол ўзини тутди ва беш литрли бир неча шиша сувни улоқтирди ва маойишчилар коллонаси қарсак чалиб кетди. Полициячилар қаттиқ калтакланди. Ҳа. Бу тўғри Аммо уларни калтаклаганлар фақат энг қизиққон намойишчилар эди, қолганлари оломон ичида тўпланиб, полицияга қарши жанг қилишди, акс ҳолда улар ўша ерда калтакланган бўлар эди.
Мен ўзим бир икки полициячига шафоат қилишимга тўғри келди. Мен ҳеч қачон уларни ҳимоя қиламан деб ўйламаган эдим, чунки мен уларни ҳар доим чин дилдан ёмон кўрардим.
Бу қандай даҳшатли манзара эканлигини кўрган бўлсангиз керак, кийимларини ечинтириб, калтакланган милиционерлар қонга бўялиб ëтарди.
Шу асосда намойишчилар ўртасида ўзаро тўқнашувлар бўлди, баъзилари: “Уларга ачинманглар, бизга ҳам ачинишмасди”, деб ҳайқиришди, бу соф ҳақиқат. Аммо намойишчилар ўртасида муштлашув бўлмади.
Ҳатто олдиндаги барча асирларни ҳайдаб чиқариш ва уларни тирик қалқон сифатида ишлатиш чақириқлари ҳам бўлди. Бундай натижани кутган полиция (эҳтимол ҳарбийлар ҳам) елкаларидаги погонларни йиртиб ташлади ва оммавий равишда
намойишчилар томонига ўтди. Намойишчиларнинг баъзилари уларни калтакламоқчи бўлган бўлса, бошқалари “энди булар бизники, уларга тегиб бўлмайди”, деб биринчисини тўхтатди.
Мен аниқ кўрмаган нарсам аҳолига нисбатан тажовуз эди.
Кўпчилик жимгина кўчага чиқиб, намойишчилар билан гаплашди. Кимдир сув чиқариб тарқатиб юрди. Ҳеч ким фуқаролик объэктларига тегмади. Бузилган чироқлар ва скамейкалардан ташқари, улар баррикадалар қуриш учун ишлатилди.
Ҳа, улар Сергекнинг кўплаб камераларини ҳам синдиришди, менимча, алоҳида завқ билан синдиришди.
Майдонга яқинлашганимиз сари таранглик кучая бошлади.
Одамлар ҳимоя қилинишини ва янги гурухларга тайёрланишини кутишган. Аммо колонна яқинлашганда, у ерда турган милиция ходимларининг кичик отрядлари тезда Сатпаев кўчаси бўйлаб чекинишди.
Хўш, барибир, одамларнинг қалқонларини тақиллатган кўчкисини кўриб, сиз уни осонгина шимингизга а қилиб қўйишингиз мумкин ва бу массани тўхтатиш аллақачон ҳақиқатга тўғри келмасди, одамлар ҳақиқатан ҳам ғазабланган эди……
(Шу жойдаги каттагина қисмни таржима қилишга улгурмадим. Мана бу эса финал)
Ҳа, ҳамма нарса тўғри эмас эди, раҳбарлар йўқ эди.
Лекин 30 йил давомида Назарбоев бошини кўтарганларнинг ҳаммасини ўлдириб, бостириб келган бўлса, улар қаердан пайдо бўлсин?
Аммо шу кунларда кўпчилик қозоқлар диктаторларнинг қули эмаслигини англаб етди.
Қозоқлар халқ. Ҳаммамиз қозоқмиз, бавурлармиз,
Бирбиримиз билан ҳамиша келишиб оламиз.
Биз кучли демократик давлат, қозоқлар мамлакати, эркин халқлар мамлакатини ярата оламиз.
Ва энди менинг омонатим уни ўқиганларнинг барчасига.
Билмадим бундан кейин нима бўлади лекин биз билан бирдам бўлсангиз шу матнни ҳаммага етказинг репост қилмай матнни ўзингизга кўчиринг! Алга Қозоғистон!
Шал кет!

Манба: Рассом Туз