O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Алданган авлод вакиллари: “Жавобларга қараганда саволлар кўпроқ”

Ватанимиздаги мухолифатсиз сиёсий ва ночор иқтисодий аҳволни тушуниб етиш учун, бизда жавобларга қараганда саволлар кўпроқ пайдо бўлмоқда.

Алданган авлод вакиллари: “Жавобларга қараганда саволлар кўпроқ”
23 views
06 December 2012 - 11:26

Сайтимизда чоп этилган мақолаларга билдирилаётган фикрлардан бирини (Амалсиз Конституциянинг 20 йиллиги ёки унутилган фуқаролар” мақоласига ёзилган изоҳ) эътиборингизга ҳавола этамиз (имло ўзгаришсиз берилмоқда)
Таҳририят

Мақолада ёритилган масалалар долзарб. Маколани Намоз ака ёзмаган булсалар хам, биз талабалар ушбу узун шархимизни бошка талабалар укишлиги ва хулоса чикариб олишлари учун ёзиб, энг охирида уларга (Намоз акага) битта илтимос билан мурожаат килмокчимиз.

Аслини олганда “Тахлилнома”да хеч кандай тахлил йук деб уйлаймиз. Бошка курсатувларда хам. Факат мактаниш, факат олкишлар… Зурмиз – хо, зурмиз. Бизга хамма хасад килади, чунки ютукларимиз 21 йиллик Мустакиллик даврида аллакачон асрларга татигулик эмиш… Укиш колиб кетиб, вилоятларда пахтага олиб чикишдику яна оддатдагидек.

Йул курилди, коллежлар кад кутармокда, касалхоналар, богчалар, янги бозорлар очилди деб колади. Янги иш уринлари яратилди деб хам колади баъзан курсатувларда. Ёпирай, бунинг хаммасига сабабчи Президентимиз эмиш. Бунга унинг нима алокаси бор? Ахир юкоридаги обьектларнинг курилиши мутасадди давлат ташкилотлари томонидан шундок хам режалаштириладику? Институтда укияпмизку режалаштиришни. Дунёнинг ихтиёрий мамлакатида руй берадиган ходисаларку булар. Яъни бу жараён оддий холатку. Ёки, энди бу ишлар хам усиз амалга ошмасинми?

Тинчлик, Мустакиллик ва Президентимизга рахмат еки Президентимизнинг ташаббуслари билан деган суз иборалари бошга битган бало булди… Сесканиб кетадида одам. Хаддан ташкари, ишонинг анча, анча ва яна анча, нормадан анчалар куп ишлатилади бу сузлар. Натижада, аслида биз учун жуда кадрли булиши керак булган сузларнинг киммати колмаётгандек туюлади.

Концерт, ашулалар ва хар-хил мусобакалар хам жонга тегди. Телевизорда ёши 60, 70 дан ошган, кузларини сузиб турувчи уятсиз уйинчиларни курсатишади. Шармандалик! Бизга бу нарсалар нима беради? Сунъий ва ясама жумлаларни ёдлаб олганмиз. Факат мактаймиз, хурсанд эмасмиз.

Биз Сени хеч кимга бермаймиз Узбекистон деб хам куйишади битта ашулада.
Куйидаги муаммоларинг билан сени кимга хам керагинг бор (биздан булак) табаррук Ватанимиз!?

Сиёсат буйича:
Мамлакат худудида оппозициянинг (хакикий мухолифат партиясининг) «О» харфи йук. Булганида эса, иккиюзламачи Хукумат, адолатсиз Суд ва халк дардини суйламаетган депутатлар, амалпараст сенаторларнинг, куч ишлатар тизимларининг роботлари мамлакатни талон-тарож килиб, факат узларини, амалларини уйлаб, оддий халкни (98% ахолини) хонавайрон килаётганларини доимо билиб турар эдик. Балки ушбу ноконуний ва албатта жиноий хисобланадиган харакатлар бундай куркинчли масштабларгача келмаган булармиди.

Халкаро аренада «фохиша Президент» деган тамгани Ватанимизнинг Президенти олмаган булармиди. Конституцияга унинг шахсий иштахасини кондиришгагина каратилган шармандали узгартиришлар киритилмаган булар эди. Оппозиция бунга йул куймаган булар эди. Натижада Муаммар Каддафи, Хусни Муборак, Бен Али ва Али Абдулло Солихга ухшаб узок муддат давомида лавозимда утирмаган, хамда мамлакат иктисодини расво килишга улгурмаган булар эди.
Кушниларимиз билан совукчилик эмас, балки дустона сиёсат олиб борилган булар эди. Ажабо, кушнилар билан хам аразлашиб, урушиб яшайдими хеч замонда!

6-7 миллион эркак ва аёлларимизнинг СНГ да хукуксиз ва химоясиз юришлари хаёлга хам келмаган, Узбекистон турмалари сиёсий ва диний карашлари асосида камалган фукаролар билан тулдирилмаган булар эди. «Жаслик» деган «Абу Грейб»га, «Гуантанамо» ва Гиммлернинг Освенцим ва Дохаудаги концентрацион лагерларига ухшаган «Аиднинг кабулхонаси» курилмаган булар эди.

Иктисод буйича «асрга татигулик ютукларимизга каранг»:
Миллий валютамиз (СУМ) конвертация килинмайди;
Накд 1 сум пул билан хисоб ракамидаги 1 сумнинг уртасидаги тафовутнинг мавжудлиги;
Бизнесда соглом конкуренциянинг мутлако йуклиги;
Валюта сотиш ва олиш кора бозорининг мавжудлиги;
Бозор сегментларининг (ёг, шакар, ун, техника, пахта, нефть ва газ, курилиш материаллари ва х.к.) хукумат вакиллари ёки уларнинг кариндошлари томонидан эгаллаб олинганлиги;
Сармоядорларнинг чув тушиб, алданаётгани;
Иш хакининг пастлиги, нархларнинг эса ривожланган мамлакатлардаги нархлар билан деярли бир хиллиги;
стипендиянинг 10 кунга хам етмаслиги;
Кенг таркалган коррупциянинг жамият асосларини чиритаётганлиги, хар кадамдаги порахурлик;
Богча, мактабни танлашда ва олийгохга киришда бериладиган пора;
Укиш давомида бериладиган поралар;
Ишга киришда бериладиган пора, ишни битириш учун бериладиган пора.
Газ ва светнинг Андижонда, Карши ва Бухорода 80-90 фоиз худудларда кисман берилиши ёки деярли йуклиги. Бу бизнинг билганимиз холос.
Узимизда (ер остида) шунча газ бор, аммо уйларимизда йук. Парадокс эмасми бу!!!

Булар мавжуд муаммоларнинг бир кисми булиб, ижтимоийларига тухталмадик. Бизлар яна битта масала хакида айтиб кетишимиз керак.
Бизнинг боболаримиз – Фаробий, Улугбек, Умар Чагминий (Коперникдан 4 аср илгари гелиоцентрик системани киритган экан), Ал-Хоразмий ва Али Кушчилар математик ва астрономлар булишган. Нима учун бизда Узбекистонда астрономия, астрофизика, математика ва химия фанларини ва бу сохалардаги тадкикотларни ривожлантириш урнига каштачилик ёки уймакорлик ёки «Ош жангига» ухшаган мусобакаларни, курик танловларини, иктисод буйича фойдасиз анжуманларни утказаверишади? Нега аксарият одамлар ашулалар айтишиб, раксларга тушаверишади? Муаммолар ана канча.

АКШ ва Европанинг Марс сайёрасида масофадан туриб бошкариладиган роверлари айланиб юришибди. Хитой Ой худудини якин келажакда узлаштирмокчи экан. У миллатларнинг буюк астроном ёки математик боболари булмаган. Якин асрларда олдинлаб кетишган экан. Аслида ушбу аппаратларни биз учиришимиз керак эмасмиди? Афсуски, биз лаган тула андижонча, самаркандча, тошканча ёки фаргонача ош атрофида «Мустакиллик» ва «Худога шукур тинчлик» дея айланишиб, вактни бой беряпмиз шекилли.

Хурматли Намоз ака,
Макола авторига рахматлар айтган холда, сизга битта илтимосимиз бор. Биз – хукук, математика, иктисод ва инженерлик хамда адабиёт сохаларида тахсил олаяпмиз. Интернетнинг борлиги учун аввало Яратганга шукр. Юкорида узимиз келтирган саволларга жавоблар бизни жуда кизиктиради. Чунки Ватанимиздаги мухолифатсиз сиёсий ва ночор иктисодий ахволни тушуниб етиш учун, бизда тугрисини айтадиган булсак, жавобларга караганда саволлар купрок пайдо булмокда. Агар фикрларимизни умумлаштириб битта саволга жамлайдиган булсак, куйидаги савол пайдо булади. Нимага айнан бизнинг миллатимиз технология асри деб хисобланадиган 21 асрда технологик жихатдан ривожланмасдан шундай аянчли ахволда колиб кетмокда? Сиздан ушбу мавзуга багишланган тахлилий макола ёзиб беришингизни сураб,

Самимий хурмат ила алданган авлод вакиллари.