O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Алексей Навальний ўзбекми?

Алексей Навальний ўзбекми?
150 views
21 July 2013 - 14:52

Албатта, бу рус мухолиф сиёсатчи ўзбек миллати фарзанди эмас, аммо унинг ўз давлатини бошқраётганларга қарши танқидий фикрлари ўзбекларнинг деярли 25 йилдан бери диктатор Каримов ва оиласига қарши айтиб келаётган танқидий фикрларининг айни ўзидир:images (1)

Ўзбек мухолифлар шундай дейдилар:

Каримов диктатордир ва унинг тузуми зулм ва порахўрлик тузумидир…

Навальний ҳам айни шу гапни такрорлади рус тилида:

Путин ва командаси ўғрилар командасидир, бу ўғрилар 300 миллиард долларни чўнтакларига уришган…

Инсоф билан айтиш керакки, Русия ва Ўзбекистон орасида номигагина бўлса ҳам фарқ бор:

Русияда кўринишда демократия бор, мухолифат бор, қисман сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг намойиш эркинлиги бор…

Ўзбекистондаги диктатура режими эса худди эгаси каби сурбет ва золимдир. Бу режим 30 миллион аҳолининг овозини ўчирган, Русиядаги сўздаги эркинликларни Ўзбекистонликлар кундузлари эмас, кечалари тушларида ҳам кўра олмайдилар. Яъни, ўзбекларнинг ҳушлари эмас, тушлари ҳам цензура қилинган.

Навальнийнинг баъзи ўзбек “мухолифларидан” фарқи унинг шиорларидан бирида кўринади:

“Биз қорамол эмасмиз, бизнинг ўз овозимиз бор” (Мы не скоты, у нас есть свой голос).

Бизнинг ақлини еган баъзи сохта мухолифларимиз эса «ўзбеклар қорамолдир» шиорига ёпишиб олганлар.

Навальний Зюганов ва Жириновский каби баъзи тепса тебранмас рус мухолифларини  ўзининг оташин шиорлари билан бир зумда ортда қолдириб кетди. У билан билан ҳозирги Русяидаги сиёсий тузумнинг ҳақиқий башарасини очиб ҳам ташлади.

Хуллас, Алексей Навальний ўзбек бўлмаса ҳам, биз ўзбек мухолифларга яхши бир ўрнак бўлди. Эндиги навбат Ўзбекистондаги ўзимизнинг “Навальнийларга” келгани ростдир…

Намоз Нормўмин

21.07.2013

Илова: ru.wikipedia.org