O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Алишер Навоийнинг «Асру» ғазалига мухаммас

Алишер Навоийнинг «Асру» ғазалига мухаммас
166 views
21 April 2017 - 9:30

Жамол Камол
Ўзбекистон ҳалқ шоири

Алишер Навоийнинг «Асру» ғазалига мухаммас
Анвармирзони маслаҳати ва илтимоси шоирни илҳомлантирган

Азалдин толеим рангида оқ камдир, қаро асру,
Қаросидин келур бошимга ҳар дам можаро асру,
Бўлибмен бу жиҳатдин мунчаким зору адо асру,
Вафо аҳлига даврондин етар жавру жафо асру,
Жафосидин анинг озурдадир аҳли вафо асру.

Бу ғамнинг ибтидоси ҳазрати Инсондин эрмишким,
Бу савдо ихтироси лаънати шайтондин эрмишким,
Бу кулфат, бу аламлар гардиши даврондин эрмишким,
Нечун аҳли вафо ноёб эрурлар, ондин эрмишким,
Бу эски тоқ аларга ёғдирур гарди бало асру,

Тилаб роҳат-фароғат бу жаҳондин кимса топмайдур,
Сўраб меҳру мурувват бу замондин, кимса топмайдур,
Кел, эй кўнгил, сабр кил, бошқа ёндин кимса топмайдур,
Фалак дарди иложи чиқмай ондин кимса топмайдур,
Магар ноёб эрур ул ҳуққа ичра бу даво асру.

Фароғат истагин этма, машаққат йўлига юз тут,
Кўнгил дарбозасин очгил жаҳонга, бўлмагил маҳдуд,
Аламдин не самар бўлгай, фиғону ноладин не суд?
Гарон жонлиғни кўй, жон бер, тилар бўлсанг дури мақсуд,
Ки оламда оғирдир ушбу жавҳарга баҳо асру

Кўнгилни ранжу ҳасрат тиғи бирлан неча бор тилдим,
Кўзимни тўлдириб ёшга, яна киприкка ҳам илдим,
Вафо бу бевафо дунёда чун анқо экан, билдим,
Фидо жонимни айлаб, олам аҳлидин тамаъ қилдим,
Вафо, астағфириллоҳ, қилғон эрмишман хато асру.

Ажаб, шу олам ичра шунча фурсат ғам чекибман оҳ,
На оламдин, на одамдин жаҳонда бўлмайин огоҳ,
Кўнгилга тушди бир ўт, ёқди андок, англадим ногоҳ,
Ризо аҳлин сиёсат тиғидин қўрқитмағил, эй шоҳ,
Ки қатлингдин сенинг қўрқарга ўлмайдир гадо асру.

Аламлар оҳидин руҳингни қутқарким, хуш эрмасдур,
Мазаллат чоҳидин руҳингни қутқарким, хуш эрмасдур,
Замон маддоҳидин руҳингни қутқарким, хуш эрмасдур,
Табиат жоҳидин руҳингни қутқарким, хуш эрмасдур,
Қафас қайди аро булбулга бўлмоқ мубтало асру.

Жаҳон сайёд эмишким, кўймайди бу жон деган сайдин,
Тасалли истадим жонимга гоҳо нолайи найдин,
Гаҳи топдим ҳаловат кўнглим ичра шишайи майдин,
Чу кавсар жоми зикри қилмади рафъ ўзлигим қайдин,
Бу ранжимға ҳамоно нафъ этар жоми фано асру.

Фано мулкида не эрса, фаноийким, хуш эрмасдур,
Яна нафсингга не эрса, давоийким, хуш эрмасдур,
Жамол, бу лаззати даврон ҳавоийким, хуш эрмасдур,
Ҳавойи гулшани қудс эт, Навоийким, хуш эрмасдур,
Зағанлар бирла бу гулшанда бўлмоқ бенаво асру…

02.11.2009,
Дўрмон қишлоғи.

facebook.com