O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Алишер Соиповни хотирлаб…

Алишер Соиповни хотирлаб…
158 views
04 September 2013 - 13:37

алишер соиповБугун ёш ва иқтидорли  журналист Алишер Соипов  ҳаёт бўлганда 32 ёшни қаршилаган бўлар эди. 2007 йилнинг 24 октябрида Ўш шаҳрида отиб кетилган Алишер Соипов ўзининг қисқа ҳаёти давомида иқтидорли журналист ва чинакам ватанпарвар ўлароқ ном қозонишга муваффақ бўла олди.

Алишер Марказий Осиёдаги бутун сиёсий майдондаги ўзгаришлар, хавфсизлик, терроризм, диний радикализм, инсон хуқуқлари, коррупция, сайлов ва сайлов олди кайфияти ҳамда иқтисодий мавзуларни холис ва ўз вақтида ёритиб келган. У ўз миллатининг фидойиси эди. У Каримов режимига қарши эканлигини очиқ айтар эди ва бу борада бир неча таъсирли мақолалар ёзган. “Эрк” партиясининг  дастурларини ойдинлик билан халққа етказганлиги учун ҳам доим ҳукумат ва хавфсизлик органлари томонидан кузатув ва тазйиқ остида эканлигини ҳам билар эди. Шунга қарамай у ўз мақсадидан қайтмади. Алишер Соиповни ўзбек хавфсизлик хизмати томонидан отилганлиги барчага маълум. Чунки, Ўзбекистондаги режимнинг нақадар тубан ва нохақ эканлигини  у ўз мақолаларида ёритган эди.

Алишар Соипов қисқа иш фаолияти давомида инсониятга холислик, талабчанлик ва жасурлик, касбига ва ўз элига содиқ қолиш энг бебаҳо неъмат эканлигини исбот этишга улгурди. Агар диктатор қотилининг уч ўқи унинг ҳаёт йўлига нуқта қўймаганида, у яна жуда кўп ишларни қилиши мумкин эди.

Чарос