Таниқли фалсафа илми профессори Энтони Флюнинг чиқишларидан бири илм оламини мутлfқ ларзага келтирган бўлди. Ҳозирда 80 ёшдан ошган олим кўп йиллар давомида илмий атеизм устунларидан бири бўлганди. “Бир неча ўн йиллар давомида Флю қандайдир бир илоҳга ишонч руҳида қурилган тезисларнинг нотўғри эканлигини кўрсатиб китоблар нашр этарди ва лекциялар ўқирди”. – деб ёзади “Мета” портали.
Бироқ бир қатор янги илмий кашфиётлар атеизмнинг буюк ҳимоячисини ўз кўз қарашларини ўзгартиришга мажбур қилди. Флю очиқчасига адашганлигини тан олиб, борлиқ олам ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганлигини, балки у тафаккуримиздаги кимдир, ўша қудратлик бир куч томонидан яратилганлиги яққол эканлигини билдирган.
Флюнинг айтганига кўра, у илгарилари худди бошқа атеистлар каби қадим ўтмишда ўлик жисмдан шунчаки тирик жисм пайдо бўлиб қолганлигига ишониб келган. “Бугунга келиб, атеистик назариядан олиб қараганимиз, яъни ҳаётнинг пайдо бўлишини биринчи тирик организмдан келиб чиқганлигини тасаввур этиш қийин”. – дейди Флю.
Олимнинг сўзларига кўра, ДНК молекулаларининг қурилиши ҳақидаги замонавий маълумотлар ҳаётнинг ўз ўзидан пайдо бўлиб қолмаганлиги ва уни кимдир бировнинг йўқдан бор қилгани эканлигини кўрсатиб турибди. Генетик кодлар – бу энциклопедик маълумотлар жамланмасининг айни ўзидир, қайсики улар ўзида молекулаларни сақлайди ва ожизона ўхшашликни эҳтимолини инкор қилади.
Британиялик физик, шу йилги Темплтоновской мукофоти лауреати бўлган Мартин Джон Рисга кўра борлиқ олам – жуда қийин нарсадир. 500 илмий ишларнинг муаллифи бўлиб $1,4 млн. эга бўлган бу олим Ярутгувчининг мавжудлигини исботлаган. Ҳар ҳолда, физикнинг ўзи атеист бўлса ҳам, деб қўшимча қилади “Корреспондент”.
“Халқаро назарий ва амалий физика институти РАЕН академиги Анатолий Акимов баён қилганига кўра, Оллоҳнинг мавжудлиги илмий илмий усуллар билан исботланган”. – дея хабар қилади ИНТЕРФАКС.
“Илоҳ бор ва биз унинг иродасини кузатиб турибмиз. Бу кўплаб олимларнинг фикридир, улар шунчаки Яратгувчига ишонишмайди, балки қайсидир бир илмларга ишонишади”. – деди у “Московский комсомолец” газетасининг жума кунида чиқадиган нашрига интервю берган олим.
Шу билан бирга олим ўтган асрларда физик-олимлар Худога ишонганликларини ҳам таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, Исак Нютон давригача бўлган дамларда илм ва дин орасида бўлинишлар бўлмаган, илмий ишлар билан ўқимишлик одамлар бўлганлари учун ҳам руҳонийлар машғул бўлишарди. Нютоннинг ўзи илоҳий сабоқ олганлардан эди ва аксарида такрорлаб турарди: “Механика қонунларини мен Худонинг қонунларидан оламан”.
Олимлар микроскопни ихтиро қилиб, ҳужайралар ичида нималар содир бўлаётганлигини, хромосомаларнинг бўлиниши ва кўпайиши жараёнларини ўргана бошлаганларида уларда жуда ажабланарлик реакция сезилди: “Қандай қилиб бунақа бўлиши мумкин, қачонки буларнинг ҳаммаси Парвардигор томонидан кўзда тутилмаган бўлса?!”.
“Ҳақиқатдан ҳам, – дея қўшимча қилди А.Акимов, – агар инсон ер юзида эвольюция натижасида пайдо бўлган дея қарайдиган бўлсак, мутациялар такрорланиб бориши ва биохимик жараёнларнинг тезлиги билан дастлабки бир ҳужайралик жонзотлардан одамнинг келиб чиқишигача бўлган давр учун Борлиқ олам ёшидан ҳам улканроқ бўлган муддат керак бўлган бўларди”.
“Бундан ташқари, – дея давом этди у, – Борлиқ оламни радиокузатувлар орқалик олинган ҳисоблардан маълум бўлдики, улардаги квант элементлари адади 10155 дан кам бўла олмайди ва у юксак ақл эгаси ҳам эмас”.
“Агарда бу худди компьютер каби бутун бир тузилма бўлса, унда савол туғилади: Бунақа миқдордагидаги ҳисоблаш имкони бўлган элементларга эга тузилма учун имкони бўлмаган бирор ишнинг ўзи қоладими? Бу ахир янги ишлаб чиқилган замонавий компьютердан имкони неча ҳадсиз даражада ортиқ бўлган имкониятлар демакдир!”. – таъкидлади олим.
Унинг фикрига кўра, Борлиқ олам Ақли философлар томонидан ҳар хил номларда, Мутлақликда аталган бўлсада, айни шунинг ўзи юқори кучга эга бўлган қувватнинг айни ўзидир ва у бизга ҳамма нарсага Қодир Зотнинг имкониятлари борасида дарак беради.
Манба: dunyouzbeklari.com