Аллоҳим, биз мусулмонларга ақл бер!
Яна диндор, яна ўзбек, яна террор!
Бугуннинг шиори яна шу бўлди, ҳайҳот!
Кеча Нью Йоркда ишланган террорни айтаяпман.
Соқолини белига тушириб, “аҳли суннатман”, деб алжирайдиган, бегуноҳ инсонларни ўлдириб, “Аллоҳ йўлида жиҳод қилдим”, дея жар соладиган бу манқуртлар биринчи навбатда Аллоҳнинг динига xиёнат қилган пасткашлардир!
Ислом динига нафрат уйғотиб, мусулмонларга бу дунёни жаҳаннамга айлантираётган бу иблислар дин душманларидир!
ИШИД ва унга ўхшаган террорчи қотил тўдалар – ислом дини ва мусулмонларни дунёда эътиборсизлаштириш ва бир-бирига қирдириш учун ишлаб чиқилган шайтоний лойиҳадир.
Мусулмонлар буни англамагунича бу тотал қотиллик юксалаверади, ислом дини обрўси эса пастга инишда давом этаверади.
Аллоҳим, биз мусулмонларга ақл бер!
МУҲАММАД СОЛИҲ