“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 1 декабрь куни йил якунлари юзасидан ўтказган матбуот анжуманида Россия ҳарбий базаси мамлакатни тарк этиши лозимлиги ҳақида баёнот берган.
Атамбаев Қирғизистон хориж давлатлари ҳарбийларига эмас, ўз қуролли кучларига таняиши шартлигини, мамлакатда ҳеч қайси давлатнинг ҳарбий базалари бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
Қирғиз президентига кўра, Бишкек Москва билан Қантдаги рус ҳарбий базасининг ҳозирлик муддатини 15 йилга қисқартиришга муваффақ бўлган. Аввалги ҳукумат Россия базасининг Қирғизистондаги ҳозирлигини 25 йилга узайтирган эди.
Атамбаев бир неча йил олдин Қирғизистондан АҚШ ҳарбий базасининг чиқарилишини тўғри қадам бўлган, деб баҳолади.
ЎХҲ хабарлар бўлими



«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Мустақиллиги нега йилда бир эмас, икки кез нишонланади?
İSMET ÖZEL: “Turkiyalilik” atamasi – turkni Turkiyadan haydab chiqarishga qaratilgan tushunchadir
ТАЪЗИЯ