Ўзбекистон келажагини қандай кўрамиз? Одатда ўзбеклар келажакка томон боқаркан, унда фақат порлоқ ҳаётни, тенглик ва тотувликни кўришга одатланишган. Нима учун десангиз, келажакка умид билан боқиш бизга одат. “Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлиб кетади!” – дегувчилар кўп ва мана шу умидлар баъзи ҳолларда кишиларни тўғри йўлдан, ёки реал воқеъликни утопиядан фарқлай билишларига ҳам халал бераётганга ўхшаб кетади. Воқеълик тескари томон ривожланиб боришда давом этганида ҳам, бизникилар ёрқин бир келажакни кўра олишлари, ёки ундан умид қилишлари ҳеч бир қолипга ҳам сиғмайдиган ғиштга ўхшаб кетади.
Хўш, бундай умидларга ўзи ўрин борми? Албатта йўқ! Ўзбекистон келажаги, президентимиз 1991 йилда айтганидек, буюк эмас, балки куюк эканлигини ҳамма билади. Аммо “чурқ” этиб бу мавзуда сўз юритишга камдан кам одамларгина ўзида журъат топади. Бу билан нима ўзгарарди дейсиз? Деярлик ҳеч нарса, фақат золим подшога ҳақ ўзини айта олганингиз қолади холос.
Ватан келажагини қуриш, унда ҳам меъёрий қонунларни жорий этиш ва тенгликни, тотувликни бунёд этиш учун бўлган барча умидлар кунлар сайин сўниб бормоқда. Ўзбекни, ўзбекистонликни нафақат пахта далаларида текинга меҳнат қилаётгани ҳолида, балки бошқа мамлакатларда ҳам шу аҳволда, текин ишчи кучи сифатида кўришга одатланиб бўлдик. Гўёки, ўзи шундай бўлишимиз керак эди ва бу кўраётганимиз, бу манзара табиий бир ҳолдек(?).
Юртдошларимиз мутлоқ бирлаша олмайдиган эл десак адашамиз. Уларни бирлаштира оладиган омиллар ҳам йўқ эмас. Масалан – ош! Улар фақат текин ош устида бирлашадиган элга ўхшаб кетади. Масалан, бирор жойда Ўзбекистондаги сиёсий тузумга норозилик сифатида бирор сиёсий акция ўтказиб, ватандошларни таклиф қилинг – бармоқ билан санарлик одамларгина кела олади холос. Агар ош уларга беришни ташкил этсангиз, бирортаси ҳам қолиб кетмайди. Айни шу манзарани Туркияда истиқомат қилаётган ўзбеклар орасида кўп кузатилинган.
Негадир Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида сиёсатчиларини, қолаверса элимизни бир мақсад сари бирлаштиришга бўлган уриниш ҳамма вақт барбод бўлиб келаяпти. Ҳозирда ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. Ҳар бир ватандошимиз “ҳали сен мен устун бўлиб қолдингми?” дегандек фикрлайдиган бўлиб қолгандек. Нега шундай? Негаки, ўз биримизга ўзимиз душманона кайфиятларда яшаяпмиз.
Шундай латифа бор. Дўззахда учта катта қозонни кўрибдилар. Бирининг ичида минг одам қайнаётган бўлса, уни минг фаришта қўриқлаётган эмиш. Бошқа бирида эса бир одам қайнаётганмиш-да, қозон ёнида минг фаришта қўриқчи эмиш. Учинчи қозонда эса минг одам қайнаб, уни бир фаришта қўриқларкан. Ҳайрон бўлибдилар. Нега бунақа экан? Биринчи қозондагилар турли миллатлар ва элатлар бўлиб чиқибди ва уларнинг ҳар бири учун бир қўриқчи қўйилган экан. Иккинчи қозондаги яҳудий эмиш. Бошқа яҳудийлар қозонда қайнаётган миллатдошларини тортиб олмасин учун атрофида минг соқчи билан қўриқлашаркан. Учинчи қозондагилар эса бизнинг ўзбеклар экан. Буларга соқчи ҳам керак эмас экану, бир фаришта шунчаки оловни ўчиб қолмасин учун ўтин қалаб турган экан. Кимдир ўша қозондан чиқмоқчи бўлиб ҳаракат қилса, уни бошқалари тортиб тушириб олишармиш.
Бу шунчаки тўқилган бир латифа бўлсада, аммо унинг тагида ҳам катта бир ҳақиат ётганлигини пайқаш қийин эмас. Миллатимиз бугун яҳудийларга ўхшаб бири бошқасини қўллайдиган миллат эмас, балки аксинча, бири бирига душманлик қиладиган миллат бўлиб қолган. Бу “анъана” нафақат оддий одамлар орасида, ҳаттоки ҳукуматда даражасидагилар орасида ҳам мавжуд.
Аҳволни қарангки, бир диктатор зулми ҳаммага бирдай азоб бериб турган бир паллада мухолифатдаги сиёсий лидерлар бир биридан узоқда. Аксар ҳолларда, уларнинг тарафдорлари орасида ҳам шундай муносабатни кўрасиз. Бу албатта ҳар бир лидернинг, қолаверса ҳар шахснинг ўз шахсий амбицияларидан келиб чиқиши оқибати. Дунёвий сисий мухолафат ва ўзбек диний диний жамоалари орасида ҳам чуқур ва катта бир жарлик бор. Бу жарликдан ҳатлаб ўтиш на у томондагилар ва на бу томондагиларнинг хаёлларига ҳам келмаяпти. Аслида эса у, ёки бу тмонга ўтиш учун зарурат ҳам йўқ, шунчаки бир мақсад йўлида улар бир бирларини суяб турсалар бўлди эди. Лекин начораки, бундоқ ҳам бўлмас экан. Йўқ, биз бир биримизга шунчаки бефарқ бўлибгина қолмай, балки биримиз бошқамизга душманлик ҳам қилиб кетаверамиз. Машшойихлар айтганидек, “бўлинганни бўри ер, айрилганни айниқ!”. Биз билан ҳозирда айни шундай ҳол содир бўлмоқда. Ўзбеклар орасида яширин бир уруш олиб борилаётган бўлса, бу урушнинг якунида ундан ўзбеклар ғолиб бўлиб чиқа олмайди. Ғолиблар бутунлай бошқалар бошқалар бўлишади.
Эрамизнинг 17 асрида яшаб ижод этган инглиз ёзувчиси Джонтан Стивнинг “Гулливернинг саёҳати” фантастик-сатирик асарини билмайдиганлар топилмаса керак. Муаллиф ўзининг бу асарида ўз даври инсонларининг, жамиятнинг аҳволини, кирди-корларини моҳирлик билан сатира тиғига олганди
(http://www.youtube.com/watch?v=BZU6CgohNjU).
Масалан, Гулливер Лилипутияга бориб колган вақтида, у ерда икки жамият орасида кўп асрлардан бери давом этиб келаётган урушга гувоҳ бўлади. Одамлар бир бирларини қурбон қилишлларининг боиси эса, оддийгина тухумни чақилишида экан. Ўзини “учлик томон” деб атайдиганлар тухум чақганлдарида уни учлик томони билан чақишади. Ва аксинча, уларнинг душманлари эса тухумни тўмтоқ томони билан чақишаркан. Шунга кўра, жамият ҳам иккига ажралган ва икки лагерда туриб бир бирларига қирон келтиришарди. У томон ҳам, бу томон ҳам тухумни бир томонджан чақиш керак деган тўхтамга кела олмайдилар. Аслида ўша битта тухум, ким уни қай томонидан чақишиб ейишининг нима аҳамияти бор? Джонтан Стив асарининг мана шу қисмида у Хритиян черковининг иккига, яъни католиклар ва протестантларга ажралиб бири бирига ёв бўлиб қолганлигига шаъма қилинган. Масалан, битта Библия, битта Худо, битта Ийсо ва Христианлар шу тахлитда икки лагерга ажралиб қолганди.
Бизнинг аҳволимиз ҳам нимаси биландир шунга ўхшайди. Ўхшайди ҳам эмас, бир неча ўн чандон ортиқдир балки. Сиёсий мухолифат ҳам, диндолар ҳам, қолаверса фермерлару, кичик бизнес эгалари ҳам – ҳамма бирдек бир диктаторга қарши, ундан норози бўлсада, аммо шунда ҳам улар бир мақсадда бир позоцияга кела олмайдилар. Бу эса ҳукмдоримизнинг бахти!
Кўпчилигимиз эътиқод қиладиган Ислом динига ҳам бир назар ташланг. Аслида Ислом ҳам якка Худоликни ташвиқ қиладиган дин бўлиб майдонга тушганди ва у ҳам ҳозирда турли гуруҳлар ва оқимларга бўлиниб кетди. Сунний билан Шиа мусулмонлари орасидаги қарама қаршилик Джонтан Стив асаридаги Лилипутия аҳолисининг бир бирига қарама қарши туришига жуда ўхшаб кетади.
Бир мисолга эътибор беринг. Суннийлар мамлакати бўлган Саудия Арабистони Мисрда ҳокимиятга келган “Мусулмон биродарлари” ҳукуматини қўлламади. Янги келган динсиз ҳокимиятга эса ёрдам қўлини чўзди. Сурияда Башар аъл Ассад режимига қарши курашда шариат ҳукуматини ўрнатишни даъво қилаётган мухолифат томонини қўллаб келмоқда. Мантиқ қани? Мантиқ эса, Саудия Арабистони АҚШ ва Исроил кимга қарши бўлса, ўшанга қарши чиқишида холос. Бу мамлакатни бемалол АҚШ нинг 51 штати деб атасак ҳам бўларди!
Яна бир ажиб томони, Саудлар шиалар Эронини хуш кўрмайди ва ўзини суний мусулмон деб биладиганларнинг аксар кўпчилиги кўр кўрона Эронни ёманлаб қолишади. Ахир бир Аллоҳ, бир Каъба ва бир пайғамбар бўлсада, нега энди булар бир бирларига қарши туришлари керак? Яъни, улар тухумни қай томонидан билан чақиб ейишлари керак?
Яқинда интернет тармоғида тошкентлик ҳуқуқ курашчиси, “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” – жамоат бирлашмаси раиси бўлган Абдулла Тожибой ўғлининг бир мурожаати тарқалди. Унда Ўзбекистон ичкарисидан туриб чет эллардаги ўзбекларга қарата айтилган сўзлар “чет эллик” ўзбекларнинг диққат-эътиборига ҳам тушмай қолди.
“Сиз, ҳурматли чет элда истиқомат қилаётган ҳамюртлар, ўзаро келиша олмаслигингиз қаёқдаю, яна сайтлар орқали бирлашишга даъват этишларингиз – бу ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди”. – дея ёзади муаллиф. Абдулла Тожибой ўғлининг фикрига кўра, четдаги мухолифатни на фақат Ғарб давлатлари, қолаверса Шарқ, узоқ шарқ, хаттоки бизга яқин бўлган Россия, Ўрта Осиё республикалари ҳам тан олмай келмоқда.
“Сизларга ёрдам беришдан ҳам ор қилмоқдалар, шу каби муносабатлар сизларни ташвишга солмаётирми?” – дея савол қўйган Абдулла Тожибой ўғли.
Дарҳақиқат, “ўзбек мухолифати” деган гапни эшитганда анча-мунча одамнинг энсаси қотадиган бўлиб қолди. Қизиғи шундаки, мухолифат ичида ҳам кимлардир оддий нарсалардан аразлаб, чиқиб кетиб, сўнгра лидерларга қарата тош ота бошлаши кўп кузатилинмоқда (бу ерда гап айнан лидерлар ҳақида кетаяпти, бир лидер ҳақида эмас!). Бундоқ қараганда, Джонтан Стив ўз асарида келтиргани, тухумни биз ҳар гал ҳар томонидан чақадиганлар тоифасига айландик. Кўнгил ҳушимизга қараб, тухумни учлик томонидан, кейин эса тўмтоқ томонидан, керак бўлса ён томонидан ҳам чақиб еяверамиз. Тағин уялмай буни оммага ошкор қилишгача ҳам борамиз. Биз нега шунақа, бир принципни, ёки бир позицияни ушлай олмайдиганлар хилиданмиз?
Гап тағин ўзбекларнинг “ўзлиги”, унинг амбицияларига боғлиқ бўлиб қолганлигида. Бу бизга теккан ва асрлар давомида ривожланиб келаётган миллий хасталигимиздир.
Тўлқин Қораев
Швеция