АМИР ТЕМУР МОСКВАНИ ОЛГАНМИ?
Амир Темур даврига оид ишончли манбаларда Соҳибқирон Москвани олгани ва Турон давлатига тобеъ бўлгани ҳақида қизиқарли маълумотлар бор.
Кўп рус муаллифлари, жумладан А. Ю. Якубовский, (қаранг: Б. Д. Греков, А. 10. Якубовский. Золотая Орда и ее надение, с. 369-370) Темур Москвани олмаган ва Елецдан шимолга ўтмаган деб, бу воқеа ҳақида хабар берган Низомиддин Шомий ва Шарафуддин Али Яздийлар иккиси ҳам янглишиб, Москва деб аслида Рязанни назарда тутганлар, дейдилар. Якубовский ҳатто Темур Коломна яқинида Ока бўйига келиб, нариги соҳилига, яъни Москва тарафига ўтмаган, чунки дарёнинг нарнги соҳилида турган «буюк княз» Василий Дмитриевич (Дмитрий Донскойнинг ўғли) бошчилигидаги рус лашкарлари билан тўқнашишдан қўрққан, деган уйдирмаларни айтган. Яна унинг айтишича, гўё 1380 йилги Куликово майдонида Мамайнннг енгилганлиги ҳақидаги хабарлар Амир Темурни қўрқитганмиш. Энг аввало шуни айтиш керакки, 1395 йилга келганда Темурнинг қудрати шу қадар улкан эдики, у ўзини дунёда энг қудрат.ти ҳоким ва ҳарбий бошлиқ деб биларди. Ҳақиқатда ҳам шундай эди. Қандайдир ҳеч кимга номаълум «буюк княз», яъни Темурнинг ёрдами билан тахтга келган ва тобеъси ҳамда куни кеча енгилиб, яксон бўлган ‘Тўхтамишни қарамидагн Василий Дмитриевичдан Соҳибқирон заррача сесканмас эди. Греков ва Якубовскийлар Низомиддин Шомий билан Шарафуддин Али Яздийнинг қатор воқеалар хусусида хабарлари ростлигини тан оладилар. Аммо Москва хусусига келганда гуё уларнинг географик тасаввурлари аниқ эмасмиш. Бизнингча, бу гаплар Москвани азалдан енгилмас қилиб кўрсатишга қаратилган буюк рус шовинизмининг бир курниишидир. Мазкур шарқ тарихчиларининг «Зафарнома”ларида улар нафақат Москва, балки ундан анча шимолдаги, қутб доирасидан ҳам шимолдаги ерлар ҳақида анча аниқ тасаввурга эга булганликлари ҳақида далолат берувчи саҳифлар бор (А.Аҳмедов. Шарафиддин Али Яздий. Зафарнома., Тошкент: Шарқ, 1997. -Б. 342-343.).
Шарафиддин Али Яздий. Зафарномадан парча:
Соҳибқирон Маскавга сориким, Руснунг шаҳарларидин эрди, таважжуҳ қилди. Анда етконда нусратшиьор черики ул вилоятни (шаҳар ва атрофини) чобтилар ва андағи ҳокимларни тобеъ қилди. Ва черикиинг эликларига сонсиз мол тушти: олтуну кумиш ва қумошу кабш ва ҳатану қоқам ва каттону қаро самур ва қиличлар, йахши отлар тушти (179 бет).
Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома” асарида ҳам қуйидагича келтирилган:
Амир Соҳибқирон Мушку (Москва) номли ўрус шаҳри томон юришни иродат этди, у вилоятнинг барча ерларига чопқин ясаб ғорат қилди, лашкар аҳли ўлчаксиз ғанимат олдилар (Низомиддин Шомий. Зафарнома, 1996. -Б. 213.).
Нимагадир тарихчиларимиз Амир Темурнинг Москва шаҳрини олгани ва уни бўйсундиргани ҳақидаги ҳақиқатларни айтишдан чўчийдилар.
Ушбу тарихий воқелик ростдан ҳам баҳсли масала бўлиб келажакда бу ва бошқа жумбоқлар адолатли ечимини топишидан умидвормиз.
Ш.Ўлжаева