Туркия Миллий истиҳборот ташкилотининг собиқ ходими Анвар Олтойли FETÖ (Фатҳуллоҳ Гулан террор ташкилоти) иши юзасидан олиб борилаётган тергов жараёни доирасида Туркиянинг Анталя шаҳрида ҳисбсга олиниб, пойтахт Анқарага олиб келинди.
1968 йилда Миллий истиҳборот ташкилотида ишлашни бошлаган Анвар Олтойли FETÖ раҳбари Фатҳуллоҳ Гуланга яқин бўлган баъзи кишилар билан алоқадорликда айбланмоқда.
73 ёшли Олтойлили асли ўзбек бўлиб, унинг оталари 30-йилларда Афғонистонга ва кейинчалик Туркияга кўчиб ўтишган.
ЎХҲ хабарлар бўлими