O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Андижонда совуқдан дарслар тўҳтатилди

Андижонда совуқдан дарслар тўҳтатилди
363 views
06 February 2012 - 8:19

Андижонда 4 феврал куни кўп қор ёғди, қаттиқ совуқ бошланди. Совуқ туфайли 5 феврал якшанба куни мактабларда ва коллежларда душанба ва сешанба кунлари ўқиш бўлмаслигини эълон қилдилар. Ўқув синфлари ва ўқув гурухларининг раҳбарлари ўқувчиларга телефон қилишиб, ўқишга келмасликлари лозимлигини хабар қилишмоқда.
Андижондаги кўп қаватли уйлардаги иситиш тизими (отопление) ишдан чиққанига 10 йилдан ошди, ҳамма микрорайонларда одамлар уйини ўтин ёки кўмир билан иситмоқда, чунки газ йўқ. Иситиш тизимини тузатишга мана 10 йилдирки, ҳеч қайси ташкилот уринаётгани йўқ.
Мактаб ўқувчиларидан декабр ойидаёқ ўтин учун 5 минг сўмдан пул йиғиб олишган экан. Бу пулга ўтин сотиб олишиб, синф хоналарига ўрнатилган печкаларни ёқиб иситишаётган эди. Ўтин ҳам тансиқ бўлиб қолди, чунки аҳоли дарахтларни кесиб ёқмоқда.
СССР давридан қолган мерос – темир-терсак (металлолом) йиғиш ҳам ҳамон мактабларда, коллежларда, олий ўқув юртларида мавжуд (бу сафга ҳозир деярли ҳамма ташкилотлар, савдо-сотиқ дўконлари ҳам тортилган аслида). Темир-терсак ўрнига одатда одамлардан пул йиғиб топширишади. Бундай пул йиғишларга энди ўтин пули ҳам қўшилибди.