“Андижонда одамлар дод дейишаяпди” дея хабар беради Андижонлик хабарчимиз.Уни айтишича Оқёрда уйлар бузилиб эгаларига бир сўм пул бермасдан, қуруқ даладан ер беришаяпди.
Андижон Асака йўли кўчаси Қўш ариқ даҳасидан Кўккўприккача йўл бўйидаги уйлар бузала бошлаган ва аҳоли бошидан охиригача уйларидан кўчирилган. Сабаби, улар яшаётган уйларни ичкари тарафидан коттежлар қурила бошланган.
Ва шу сабабли коттежлар олдидаги уйлар бузила бошлаган. Бузилган уйлардаги аҳоли қаровсиз ётган болалар боғчасига кўчирилган. Кўккўприкда бир қаровсиз умумий тарар жой биносига қариндоши йўқ фуқаролар кўчирилган. Бу одамларга давлат тарафидан бузилган уйларни пули тўланмаган.
Ва Шаҳар маъмурлари тарафидан уларга ўша боғчада ва бошқа ерларда ётиб, қишгача янги уй қуриб чиқиб кетиш буюрилган. Уйлари учун пул сўраган одамлар давлатга хоинлик қилишда айбланаяпди деб хабар беради Андижонлик хабарчимиз.
Бу каби навбатдаги ноҳақлик шаҳарлик фуқароларни жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.
ЎХҲ матбуот бўлими.




ТАЪЗИЯ
ADOLAT G‘ALABA QOZONDI
Mubashshir Ahmad: So’nggi voqealar haqida so’nggi so’z
ИИВ Мубашшир Аҳмадга қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлашда техник хатога йўл қўйилганини билдирди
НЕГА РОССИЯНИ ЁМОН КЎРАСИЗ?