O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Андижон вилоятида оммаваий заҳарланиш юз берди

Андижон вилоятида оммаваий заҳарланиш юз берди
145 views
16 May 2017 - 18:56

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 15 май куни юзлаб одам бир хил симптом- тинимсиз ич кетиш ва қайт қилиш аломатлари билан касалхонага мурожаат қилган.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозимининг Озодликка айтишича¸ улардан камида 300 нафарининг музқаймоқдан заҳарлангани аниқланган. Озодлик суҳбатлашган шаҳрихонликлар заҳарланганлар сони бундан анча кўплигини айтмоқда.

– Сешанба куни пешингача бўлган ҳолатда музқаймоқдан заҳарланган 182 киши касалхонанинг интенсив терапия бўлимида муолажа олмоқда. Аҳволи яхшиланганлар уйларига жавоб берилган бўлса ҳам¸ улар ҚВП врачлари назоратида қолмоқда¸ деди 16 май куни Озодлик суҳбатлашган маҳаллий мулозимлардан бири.

Қўрқинчли Шаҳрихон

Айни пайтда Озодлик суҳбатлашган шаҳрихонликлар музқаймоқдан заҳарланганлар сонининг 600 га яқинлигини айтмоқда.

Ўз шахси очиқланмаслигини истаган тошкентлик журналист ўзининг Шаҳрихондаги қариндошларига таяниб¸ музқаймоқдан заҳарланиб касалхонага тушган 550 кишидан бештасининг ўлганини иддао қилди.

“Қариндошларимнинг айтишича¸ аҳвол жиддий. МЧС палаткалар тикибди”¸ деди журналист.

Озодликка телефон қилиб¸ музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳабарини берган шаҳрихонлик 46 яшар тадбиркор йигит Икромжоннинг айтишича¸ шаҳарда музқаймоқдан заҳарланган 7 ëки 10 киши ўлгани ҳақидаги миш-миш урчиган:

– Қўшни туманлардан ҳам тез-ëрдам машиналари юрибди¸ номеридан билдим. Осмонда МЧС вертолëтлари учиб юрибди. Шаҳар миш-миш билан тўла¸ бировлар етти киши ўлган деса¸ бировлар 10 киши ўлган дейди. Тумандаги катта касалхона тўлган. Вилоят ҳокими¸ Тошкентдан келган катта мулозимлар билан ҳокимлик биносида штаб очган. Врачлар уйма-уй юрибди¸ дейди шаҳрихонлик Икром.

Мулозимлар вазият барқарорлигини айтмоқда

Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозимининг айтишича¸ якшанба пешиндан кейин ўтган 24 соат давомида музқаймоқдан заҳарланган биронта бемор ўлими қайд қилинмаган:

-Ўлим ҳолати йўқ. Вазият бартараф қилинди. Душанба куни соат 14 дан 30 дақиқа ўтганида тиббиëт бирлашмаси юқумли касалликларни қайд қилиш бўлимига музаймоқдан заҳарланган илк бемор мурожаат қилди. Сал ўтмай¸ айни ташхис билан дасталбки 26 беморга врач ëрдами кўрсатилган. Улар ич кетиш¸ қайт қилиш ва баданга тошмалар чиқиши каби клиник белгилар билан қайд қилинган. Кейин соат 15 дан 30 дақиқа ўтганга қадар тумандаги ҚВПлар ва бошқа касалхоналарга 300 га яқин бемор айни симптом билан мурожаат қилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва санитария-эпидемиология маркази врачлари вазиятни тўғри баҳолаб¸ қўшни туманлрдаги врачларни ҳам сафарбар қилишди. Душанба пешиндан кейин музқаймоқдан заҳарланган беморлар сонининг ўсиши тўхтади¸ дейди вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мулозими.

Устига қулупнай қўйилган қўлбола музқаймоқ

Шаҳриҳон шаҳар ҳокимиятидаги исми эфирда айтилишини истамаган мулозимнинг Озодликка билдиришича¸ туман ва шаҳар аҳолиси бирон бир расмий ширкатга алоқаси бўлмаган қўлбола музқаймоқдан заҳарланган:

– Ҳозир бутун шаҳардаги музқаймоқ сотувчилари тафтиш қилинмоқда. Аниқлашимизча¸ якшанба куни бизга чегарадош бўлган Қува туманидан Шаҳрихон бозорига қўлбола музқаймоқ келтиришган. Бу музқаймоқ бирорта ширкат брендига эга эмас. Бу қўлбола музқаймоқнинг устига қулупнай қўйилган. Санитария-эпидемиология маркази текширувига кўра¸ қулупнай кимëвий пестицидлар билан ўстирилган бўлган. Бу пестицидлар куннинг иссиғида музқаймоқ билан реакцияга киришиб¸ инсон вужуди учун хатарли моддага айланган. Музқаймоқ арзон нарҳда бозордаги ëймачилар тарафидан сотилгани боис¸ бирданига кўп одам заҳарланган¸ дейди ҳокимлик мулозими.

Унинг айтишича¸ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари¸ Республика Бош Давлат санитария врачи Сайдмурод Сайдалиев бошчилиигидаги врачлар зудлик билан Шаҳрихонга келиб¸ вазиятни назорат қилишмоқда:

– Сайдмурод Сайидғаниевичнинг ўзлари штабда ўтириб вазиятни назорат қилди. МЧС оëққа қалққан. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Қўшоқбоевич бўлса касалларга бепул тиббий ëрдам ва дорилар беришни таъминлади. Бутун вилоятдаги врачлар Шахриҳонга сафарбар қилинди. ҚВП врачлари уйма-уй юрибди¸ дейди мулозим.

Озодлик билан суҳбатда Бош санитария врачи идораси¸ шунингдек¸ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийси ўз раҳбар ва ходимларининг Шаҳрихондаги вазиятни бартараф этишга сафарбар қилинганини тасдиқлади.

Ëз ойларида Ўзбекистоннда музқаймоқдан захарланиш кўп учрайди

Ëз ойларида Ўзбекистоннда музқаймоқдан захарланиш кўп учрайди

Ëз ойларида Ўзбекистон шаҳарларида музқаймоқ¸ айрон ëки бошқа роҳатбаҳш ичимликлардан заҳарланиш учраб туради.

Озодлик жорий йилнинг март ойида Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган “Устоз” санаторийсининг қарийб ўн нафар дам олувчиси овқатдан заҳарлангани ҳақида ëзган эди.

2014 йили Жиззахда ўнга яқин одам музқаймоқдан заҳарланиб касалхонага ëтқизилган эди.

Манба: “Озодлик” радиоси