O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Андижон қурбонларини хотирлаш маркази – бу йил Истанбул бўлди

Андижон қурбонларини хотирлаш маркази – бу йил Истанбул бўлди
118 views
11 May 2013 - 17:18

Истанбулнинг “Боғларбоши” конференциялар марказидаги тадбир 2005 йил 13 майида Андижонда ҳалок бўлганлар руҳига Қуръон тиловат қилиш билан бошланди.

Анжуман ташкилотчиси Туркиядаги фуқаролик жамияти фаоллари ва ўзбек мухолифати вакилларини ўзида бирлаштирган “Ўзбеклар Бирлиги” гуруҳи эди.

Гуруҳ раҳбари Адам Челик қонли воқеалардан 8 йил ўтиб, ҳануз қурбонлар учун адолат йўқлиги, жаҳон ҳамжамияти юзлаб бегуноҳ инсонларнıнг ўлимига сабаб бўлган қирғин қаршисида ҳануз сассиз қолаётганини айтди.

Жаноб Челик ва бошқа фаоллар Андижонда ҳалок бўлган намойıшчилар сони расмий рақамлардан “бир неча маротаба” кўп эканини таъкидлашди.

Айрим нотиқлар қурбонлар сони “бир неча минг” деган рақамларни ҳам келтирдилар.

Аммо қурбонлар сонига доир норасмий рақамларни тасдиқлаш қийин.

Ўзбекистон ҳукумати аксарияти террорчилар бўлган 187 кишининг ҳалок бўлганини айтиб келади.

Фожеали воқеалардан 8 йил ўтиб, Андижонда аслида нималар содир бўлгани борасида расмий ва норасмий фаразлар бир-биридан ҳар доимгидан кўра ҳам тафовутлироқ.

Вақт ўтгани сайин бу фарқ тобора каттариб бормоқда ва вақт ўтгани сайıн хунрезлик гувоҳларининг овози тобора пасайиб бормоқда.

Гувоҳлар йўқ

Истанбулдаги анжуманда Андижон қирғинининг бевосита шоҳидлари йўқ эди.

Ташкилий жиҳатдан бу бир муаммо сифатида кўрилиши мумкин, аммо ташкилотчилар назарида муаммонıнг илдизи бошқа жойда.

Андижонлик қочқинларни ўзида бирлаштирган “Андижон-Адолат ва тикланиш” ташкилоти ортиқ йўқ.

Ушбу гуруҳ 2010 йилда Берлинда “Ўзбекıстон Халқ Ҳаракати” таъсисчиларидан бўлган эди, аммо ўтган йили мухолифат гуруҳидан чиққанини эълон қилди.

Бунинг ортидан андижонлик қочқинларнинг овозлари ҳам эшитилмай қолди.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳнинг сўзларига кўра, воқеалардан 8 йил ўтиб, Каримов ҳукумати нафақат мамлакат ичкариси, балки хориждаги Андижон қирғини гувоҳларининг овозларини ҳам самарали бир шаклда ўчиришга муваффақ бўлган.

“Ўзбекистон ҳукумати андижонлик қочқинларга мухолифатдан чиқиш борасида тўғридан-тўғри босим ўтказгани, уларнинг Ўзбекистонда қолган яқинларини таҳдид қилгани бизга маълум”, – деб айтди Муҳаммад Солиҳ.

Ўтган ой БМТнинг Инсон Ҳақлари Кенгашидаги ҳисоботида Ўзбек ҳукумати ҳайъати Андижон воқеаларини ўрганиш борасидаги тавсияларни қатъиян рад этган ва “Андижон масаласи ёпилгани”ни айтган.

Анжуман қатнашчилари Андижон қирғини атрофидаги жимжитликка қарамасдан, қирғиннинг унутилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлашди.

“Уят”

Анжуманда қатнашган Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррей Ғарб ҳукуматларининг Андижон воқеалари борасидаги мавқеини “уятли” деб атади.

Унга кўра, Ғарбнинг ўзи воқеалар учун масъул кўрган Каримов ҳукумати билан қайтадан ҳамкорлик қилаётгани “иккиюзламачиликдан бошқа нарса эмас”.

“Агар юзлаб намойишчи Ўзбекистонда эмас-да, дейлик Гуржистонда ўлдирилганида эди, Ғарбнинг муносабати бутунлай бошқача бўлган бўлур эди. Афсуски, Ғарб мусулмонларнининг ўлими ҳақида унчалıк қайғурмайди. Ғарбда бугун қарор топган тизим шундай. Мен бу тизимнинг бир қисми бўлмаганимдан мамнунман”, -деб айтди собиқ британ дипломати.

Унга кўра, Андижонда намойишчиларни кўчага олиб чиққан омиллар – қашшоқлик ва ижтимоий адолатсизлик сақланиб қоларкан, бу каби воқеаларнинг Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа бир давлатида такрорланиш эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди.

“Араб баҳори чорасиз бир савдогарнинг ўз жонига қасд қилиши билан бошланди ва бир ҳафтада Тунис президенти мамлакатдан қочди. Бу каби жараёнлар Ўзбекıстон ва мıнтақада ҳар он юз бериши мумкин”.

bbc.co.uk/uzbek/