O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Андижон ҳокими пул ушлаб қолмаган банкирнинг калласини олмоқчи

Агар электр учун пул ушлаб қолинмай ойлик берган банк бошлиқларининг калласини олишга ваъда берди.

Андижон ҳокими пул ушлаб қолмаган банкирнинг калласини олмоқчи
102 views
06 March 2013 - 15:24

745 март куни соат кечки 20да Андижон вилоят буйича бўлиб ўтган селектор йиғилишида асосий масала коммунал тўловлар масаласи бўлди. Электр ва газ масаласи кўрилди. Вилоят ҳокими Аҳмад Туғулович Усмонов барча ҳокимлар ва мутасадди ходимларга: барча қарилик ва ногиронлик нафақахўрларни пенсияси 50 фоизи пластик бўлиши ва 25 фоизи эса коммунал хизматларга мажбурий тўлов сифатида ундирилиши ва бюджет ташкилотларда ишловчи барча ходимларнинг иш ҳақидан 15 фоиз мажбурий ушлаб қолинишини айтди.

У ходимларнинг қарзи бўладими йўқми, бундан қатъи назар ушланади, деб айтди. Агар электр учун пул ушлаб қолинмай ойлик берган банк бошлиқларининг калласини олишга ваъда берди. Биз ёшлар йиғилишдан чиқиб, ўзимизча мухокама қилдик: бизнинг туманда 30 фоиз ахоли газ билан таъминланган бўлса, электрни гапирмасаям бўлади. Бир кунда 3 соат берилади бўлмаса, шу ҳам йуқ.

Каримов ва унинг шоқоллари нимани мўлжал қилган ўзи?
Ҳатто ногиронларнинг пенсиясига ҳам кўз тикишмоқда.
Бу қасамхўрлик ва кўрнамаклик-ку…

Андижондан ЎХҲ хайрихоҳи