O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Анонимус” хакерлар гуруҳи жазоланди

“Анонимус” хакерлар гуруҳи жазоланди
125 views
29 December 2015 - 15:34

55eaba45f018fbb8f892de0cШу йилнинг 12 декабр куни Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг расмий uzerk.org сайтига ҳужум уюштирган “Анонимус” гуруҳининг расмий сайти Туркиянинг Ойюлдуз гуруҳи томонидан бузиб, қўлга олинди.

Дунёда таниқли бўлган Турк хакерларидан иборат бўлган “Ойюлдуз” гуруҳи Туркияга таҳдид қилган “Анонимус”нинг веб сайтини ишдан чиқарди. Охирги йилларда “Бизга ҳужум қилманг” деганларини ва узр сўраганларини билдирган “Ойюлдуз” гуруҳи “Анонимус”нинг сайтини бузиб, огоҳлантириш қолдирди. Огоҳлантириш сўнгида эса “Боринг қумда ўйнанг” деб ёзди.

Таниқли хакерлар груҳи бўлган “Анонимус”, ташкил қилингандан бери илк маротаба ўзининг anonymoushackers.org расмий сайти назоратини қўлдан чиқарди. Кеча сайтга кирганлар “Ойюлдуз” гуруҳи кибер армияси томонидан хакландингиз” ёзувига дуч келдилар. Гуруҳ вакили томонидан берилган изоҳларда “Ойюлдуз” гуруҳи асосчиси ‘Cedkan Bir Yafes’ “Турк давлатига душманлик қилганларга бир дарс бердик” дегани айтилади. Кечаги ҳужум Анонимус томонидан ИШИДга ёрдам берди деган ёлғон айблов билан Туркияга таҳдид қилгани сабабидан амалга оширилди.

Сўзларида турмадилар

“Анонимус” ўзи ҳавола қилган видеоларда сайтларининг асло ишдан чиқарилмаслигини даъво қилганини хотирлатган ‘Cedkan Bir Yafes’, “2010 йилда турк сайтларини мўлжалга олганлари учун уларга бир қарши ҳужум уюштирган эдик. Ўша вақтда ёзма бир узур чиқариб тўхташларини айтган эдилар. Лекин ўз сўзларида турмадилар. Биз ҳам ўч олдик. Интернет оламида Туркияни ҳимоя қилишда давом этамиз. Бу кишиларга Туркиядан ёрдам қилганларга ҳам дарс бўлсин” деди.

Ушбу ҳужумларда Россиянинг қўли бор

Ўтган хафта Туркиянинг катта кибер ҳужум остида қолиши ортида “Анонимус”нинг тургани айтилган эди. Бироқ “Ойюлдуз” гуруҳи, ҳужумларнинг ортида Россиянинг тургани эҳтимоли жуда кучли эканлигини айтади. “Анонимус”нинг ИШИД ёлғонининг ҳам манбаси бўлган Россия, шу сабабдан “Ойюлдуз” гуруҳининг янги мўлжали бўлди. Россияда турли университетлар сайтларини бузганликларини эълон қилган ‘Cedkan Bir Yafes’, ҳозирда Россиянинг мудофаа ва вазирлик сайтларини бузиш мақсадида ҳаракат қилаётганликларини айтди.

“Анонимус” кимнинг хизматида

“Анонимус”нинг илк маротаба саҳнага чиқиши 2003 йилда рўй бергани айтилади. Гуруҳ айниқса Араб баҳори намойишларига берган ёрдами ва адолатсиз даромад таъминоти дея ҳисоблаган йирик молия институтларини нишонга олиб интернетда алоҳида бир секторнинг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлди. Лекин айниқса сўнгги 2 йилда тақибчилар томонидан кўпинча баҳсли сиёсий масалаларда тараф танлашда айбланди ва хавфсизлик хизматлари гуруҳларига киргани айтилди.

anonymous“20 киши 3 кун давомида ухламасдан ишладик”

“Анонимус”га қарши бироз аввал фойдаланилмаган бир усул излаганликларини айтган матбуот котиби, “Усулни фош қилмаймиз. Юқори даражали 20 аъзо 3 кун давомида ишлади. Навбат билан оз-оз ухлай олдик. Натижада сайтни қўлга киритдик” деди.

“Ойюлдуз” гуруҳи ким?

2002 йилда ташкил қилинган “Ойюлдуз” гуруҳи Туркияга уюштириладиган кибер ҳужумларга қарши  ҳимоя қилиш мақсадида фаолият юритади. Кўнгилли аъзолардан иборат ва ўзини давлатчи-миллатчи дея таништиради. Давлат сайтларига уюштирилган ҳужумларга зудлик билан жавоб беради.

ЎХҲ хабарлар бўлими