Маълумки, кеча Анқарадаги кучли портлаш натижасида 28 киши ҳалок бўлди. Ушбу портлашни амалга оширган Солиҳ Нажжор исмли шахснинг оиласи Сурияда Баас тузумининг ҳарбий разведка ташкилоти бўлган Эмн ул-Аскария билан алоқадор эканлиги маълум бўлди. Хавфсизлик манбаларига кўра Анқарадаги ҳужум рус учоғининг уриб туширилишига қарши амалга оширилган ҳаракатдир.
“Радикал” муҳбири Мурод Еткин Анқарадаги портлаш юзасидан хавфсизлик ташкилотидаги манбалари билан учрашув тафсилотларини баён қилди.
Еткин исмини сир қолишини истаган хавфсизлик ташкилотидаги манбаларининг берган маълумотларига кўра, “Агар шахсни тасдиқловчи маълумотлар тўғри бўлса, бу Нажжор оиласи Сурияда Башар Асад бошчилигидаги Баас тузумининг ҳарбий разведка ташкилоти бўлган Эмн ул-Аскария билан алоқадордир”, дея ёзди.
Еткин учрашган хавфсиз ташкилотидаги манбалар Анқарадаги ҳужумнинг асл мақсади Ҳаво кучлари қўмондонлиги эканлигини айтаркан, ушбу портлаш билан бериш исталган хабарга кўра шундай дедилар:
“… У хабарда 2015 йилнинг 24 ноябр куни Россиянинг Су-24 учоғини бир турк Ф-16 учоғи томонидан уриб туширилишига ва учувчининг ўлдирилишига қарши қасос…”
Мурод Еткин мақоласининг тафсилотлари қуйидагича:
“Бош вазир Аҳмед Довутўғли, ҳозирда 28 кишини ўлдириб, 61 кишининг яраланишига сабабчи бўлган Анқарадаги портлашни амалга оширган жиноятчи 1992 йилда Сурияда туғилган, YPG билан алоқадор Солиҳ Нажжор эканлиги эълон қилди.
Бош вазир, худкуш жиноятчига Туркиядаги PKK аъзолари ёрдам берганлигини ҳам айтди. Нажжорнинг кимлиги, бомба портлатилган жойда аниқланган.
Анқарада бироз аввал, 2015 йилнинг 10 октябр куни икки жиноятчининг ўзини ўзи портлатиши натижасида 103 киши ўлдирилиб, юзлаб инсонлар яраланишига олиб келган ҳолат кузатилган эди. Таҳминан тўрт ой сўнгра яна Суриядаги ички урушларда иштирок этаётган томонлар Туркия пойтахтини нишонга олишмоқда.”, дейди муҳбир ўз мақоласида.
ЎХҲ хабарлар бўлими