Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Арманистоннинг Armenian report нашри Самбел Бабаянни терма жамоа бош мураббийлигидан бўшатгани учун Ўзбекистонни миллатчиликда айблаган.
“Кундай равшанки, ўзбек ҳукумати Бабаянни миллий келиб чиқиши туфайли ёқтирмай қолди, унга қарши қўйилаётган айблар эса ҳар қандай нормал одамни ҳайратга солади. Гап шундаки, Самвел Вячеславович раҳбарлиги остида ўзбек терма жамоаси 22та ўйинни ўйнади, 16тасида ғолиб бўлди, 5та ўйинда бўш келиб, фақат биттасида дурранг натижага эришди. Ғалабалар фоизи бўйича Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоалари тарихи барча мураббийлар ичида иккинчи ўринда туради”, – деб ёзади мақола муаллифи Тевос Аршакян.
Мақолада айтилишича, шунча хизматларига қарамай, Ўзбекистон ҳукумати Бабаянни жамоага ўйинчиларни фақат таниш-билишчилик асосида олиш ва масъулиятсизликда айблаган.
“Шубҳасиз, бунда ўзбекларнинг калтафаҳм миллатчилиги юзага чиққан, улар Марказий Осиёда пайдо бўлган онлариданоқ арманларга нисбатан, юмшоқ қилиб айтганда, ёв қарашган. Ўзбекларга арманлар улардан ақллироқ, маданиятлироқ ва бадавлатроқ экани ёқмайди. Ҳа-ҳа, шарафли ва жуда қобилиятли араб халқи, Туркистондаги бошқа халқларга нисбатан кам аҳолисига қарамай, юз йиллар оша иқтисодий ва маданий соҳаларда етакчи ролни ўйнаб келган. Советлар даврида марказий ҳокимият ўзбекларнинг миллатчилигини сўндиришни биларди, аммо СССР қулаши биланоқ Ўзбекистондаги арманлар, қарийб туб аҳоли бўлса-да, ўзбекларнинг нодўстона муносабатини сездилар”, – дея давом эттиради муаллиф.
Унинг ёзишича, Президент Шавкат Мирзиёев Бабаянни ишдан четлатиш билан миллатчиликка қўл урмоқда ва яна бир бор арманлар Ўзбекистонда “иккинчи навли” одамлар эканини эслатиб қўймоқда.
Бироқ, эҳтиросларга тўла мақола арманларнинг ўзбек аҳоли томонидан қандай сиқувга олинганига мисол келтирмайди.
Муаллиф мақоласини Ўзбекистонда яшаётган арманлар тақдиридан қаттиқ хавотирда эканини изҳор қилиш ва уларни ватанга қайтариш чақириғи билан якунлайди. Аммо, айни дамда, Арманистон ҳукуматининг бунга пули йўқлигидан таассуф билдиради.
ЎХҲ хабарлар бўлими