O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

АРСЛОНЛАР!

АРСЛОНЛАР!
244 views
18 September 2019 - 14:51

Мўғуллар Бухорога ҳужум қилишиб уни эгаллай олишмади. Чингизхон шаҳар аҳлига мактуб ёзди:
“Ким қуролини бизга топшириб бизнинг сафимизда турса омонда бўлади. Ким бош тортса ўзини маломат қилсин!”.

Мусулмонлар сафи иккига бўлинди:

Биринчи қисм айтди:
“Агар улар биз билан курашишга қодир бўлишганда бу муросагўйликни қилишмас эди. Бунда иккита яхшилик бор. Ё ғалаба қиламиз ёки шаҳид бўламиз”.

Иккинчи гуруҳ айтишди:
“Биз қон тўкилишини хоҳламаймиз. Уларнинг сони ва қуролини кўрмаяпсизми?!

Чингизхон иккинчи гуруҳга мактуб ёзди:
“Биринчи гуруҳга қарши биз билан қўшилиб жанг қилинг. Ғалаба қозонсак шаҳар бошқарувини сизга топширамиз”.

Жанг бўлиб ўтди. Мўғуллар ғалаба қозонди. Сўнгра хоинларнинг қуролини тортиб олиб барчасини қўй сингари бўғизлади ва машҳур гапини айтди:
“Ўз биродарларига вафо қилмаган биз бегоналарга вафо қилармиди?”.

Ибрат:
Арслонларингизни ўлдирманг. Акс ҳолда сизни душманнинг итлари ейди!

Абдулқодир Полвонов