O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Асабни эҳтиёт қилиш учун Фейсбукдан воз кечинг

Асабни эҳтиёт қилиш учун Фейсбукдан воз кечинг
147 views
13 April 2018 - 21:16

Австралиялик психологлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, ижтимоий тармоқлар хусусан Фейсбукдан воз кечиш асабийлашишликни камайтириб, руҳий ҳаловатни келтириб чиқараркан.

Мазкур тадқиқотда қатнашган 18 дан 40 ёшгача бўлган 138 нафар фаол ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ иштирокчиларига ҳеч нарса бўлмагандек, ижтимоий тармоқлардан мутассил фойдаланиш таклиф қилинди. Иккинчи гуруҳдагиларга беш кун мобайнида Фейсбукка кирмаслик тавсия этилди. Натижа шуни кўрсатдики, иккинчи гуруҳ вакилларида асабийлашиш гормони кескин пасайиб, тинчлик ҳаловат ҳисси кўпайди. Яна бир қизиқ жиҳати шуки, мазкур тадқиқот ҳақидаги ҳисобот Фейсбук фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари ўғирланиши билан боғлиқ модажодан бир ой аввал чоп этилган.

Манба: info.islom.uz