O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Асли йўқ электр энергиясини тежамаганлар учун жазо жорий қилинди

Асли йўқ электр энергиясини тежамаганлар учун жазо жорий қилинди
159 views
12 October 2013 - 15:16

лампочкаЎзбекистонда янги қонунлар ишлаб чиқилиши ва айрим қонунларга ўзгартиришлар киритилиши матбуотда тез-тез айтилади. Аслида, электр энергияси танқис бу мамлакатда энди жуда кулгули бир қонунни кучга киритишди. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ электрэнергия манбаидан мақсадсиз фойдаланган мансабдор шахсларга чора кўриш тартиби жорий қилинмоқда.

Андижондай, Фарғонадай катта вилоят ва шаҳарларда бутун қиш бўйи электр энергияси деярли бўлмайди. Табиий газ берилмайди, кўмир қиммат. Аҳоли минг бир қийинчиликлар билан қишдан чиқади, эрта баҳордан далага кетади. Жазирама ёзда ҳам далада куни ўтади. Кузнинг эрталабги аёзларида эса пахта териш билан яна қаҳратон қишга киради.

Қонунда айтилишича, Маъмурий жавобгарлик Кодекси тартибига асосан аслида йўқ электр ва иссиқлик энергиясини “зое кетказганлар” жавобгарликка тортиладилар. Уларга кўриладиган чора эса, энг кам иш хақининг 15баробаридан 30баробаригача жарима тортилади. Ушбу қонун шу йилнинг 8октябридан кучга кирди.

 

ЎХҲ хабар маркази.