“Эрк” демократик партияси марказий кенгаши аъзоси Саловат ака Умрзоқовни жуда хурмат қиламан. Партия тузилганидан бери энг тўғри ва демoкратия ғояларига энг содиқ сафдошимиз. Саловат аканинг яқинда сиëсат майдонига оëқ қўйган Жахонгир Отажоновнинг “Эрк” аъзоси бўлганига муносабатини ҳам тўғри тушунаман. Отажоновнинг сиëсий тажрибаси камлиги борасида Умрзоқов фикрларига қўшиламан. Қўшилмайдиган мухим бир нуқта бор. Умрозоқовнинг гумон қилишича “Жаҳонгир Отажонов “Эрк” партиясидан номзод бўлиш учун жорий ҳумумат тарафидан атайлаб юборилган” Яъни Отажонов “Засланный казачок”. Ичимизга сиздирилган ҳукумат одами. Бу қаттиқ иддаонинг умуман асоси йўқ. Биринчидан мен Жаҳонгир Отажонов қарорининг мутлақо самимий ва ғараздан холи эканлигига ўзимда бор асосларга таяниб ишонаман. Иккинчидан унга ва оиласига бўлган босимлар кўламининг ўзи бу қарордан ҳукумат мамнун эмаслигини кўрсатиб турибди.
Менинг фикрим “Эрк” партияси Жахонгирни қучоқ очиб кутиб олиши ва қўллаб қувватлаши керак. Бу жамият ва табиат қонуни. Эрк партияси аъзоларининг ëши каттайди. Сафлар алмашинуви олқишга сазовор иш.
Навбатдаги қадам ўлароқ “Эрк” Марказий кенгаши навқирон ватандошимиз Жахонгир Отажоновни Ўзбекистон президентлигига номзод қилиб кўрсатиши керак.
Ман бу номзодликка хурматли сафдошимиз Салават Умрзоқовни тавсия қилган бўлган бўлардим.
Аммо бир неча жиҳатлар бўйича мен Умрзоқов номзодини қўлламайман. Биринчидан сиëсат бу афкор омма билан доимий мулоқотни тақозо қилади. Умрзоқов ëзмадан аъло бўлса ҳам оғзаки мулоқотда қийналади. Боз устига ижтимоий медиа орқали жонли мулоқот қилиш кўникамси ҳам Саловат оғамизда йўқ. Бунинг акси ўлароқ Жаҳонгир Отажонов аҳолининг аксар қисми тушунадиган шаклда соатлаб жонли мулоқтлар қилмоқда. Айнан Отажонов тармоқнинг учта платформасида юзминглаб фолловерларига ўз фикрини етказиб бермоқда. Шу боис мен Отажонов номзоди “Эрк” партиясидан кўрсатилишини маъқулайман. Аммо партияга аъзо бўлган Отажонов шу партия уставида ëзилган демократик жамият қуриш шартини қабул қилиш керак. Демократик дунëвий давлатчилик тамойилларини қабул қилиши керак. Менимча Отажонов бу борада ҳам ўз қарорини берган. Гапим сўнгида Жахонгир Отажоновга марҳабо хуш келибсиз “Эрк” партияси сафига дейман.



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?